Қайднома

Қидирув

Диего Коста «Атлетико»га қайтади

Диего Коста «Атлетико»га қайтади

  02.07.2017 03:41
  0
  548
Диего Коста «Атлетико»га қайтади

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Диего Коста собиқ жамоаси «Атлетико» сафига қайтади чоғи.

AS нашрининг хабар қилишича, томонлар ўзаро келишувга эришиб бўлганлар. Диего Мадридга қайтишни хоҳламоқда ва бунинг учун декабргача ўйнамасликка ҳам рози. Чунки «Атлетико» 2018 йилгача янги футболчилар билан шартнома имзолай олмайди.

Аввалроқ, «Атлетико» футболчини сотиб олиши ва уни қишгача бошқа клубга ижарага бериши айтилган эди, бироқ жамоа уни қўйиб юборгиси келмаяпти ва Коста январда ўйинга чанқоқ бўлади деган фикрда.

Костанинг трансфер нархи 30 млн еврога баҳоланмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz