Қайднома

Қидирув

Португалия Роналдусиз Мексикани мағлуб этиб, бронза медаллари соҳиби бўлди

Португалия Роналдусиз Мексикани мағлуб этиб, бронза медаллари соҳиби бўлди

  02.07.2017 19:35
  0
  551
Португалия Роналдусиз Мексикани мағлуб этиб, бронза медаллари соҳиби бўлди

Бугун, 2 июль куни Россия ўйингоҳларида бўлиб ўтётган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг учинчи ўрини учун бўлган учрашув якунига етди.

Унда Португалия терма жамоаси Мексика билан баҳс олиб борди. Ўйин қизғин баҳс ва курашлар остида ўтди. 17 дақиқага келиб, португалиялик футболчи Андре Силва 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади. Аксига олиб, Мексика дарвозабони пенальтини қайтаришга эришди.

54 дақиқада қанотдан Чичарито етказиб берган тўпни португалиялик футболчи Луиш Нету ўз  дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйиннинг асосий дақиларига қўшиб берилган вақтда Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе бош билан гол уриб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Қўшимча 15 дақиқалик бўлимларда мексикаликлар жарима майдончасида қўл билан ўйнашди ва ҳакам бу вазиятни пенальти дея белгилади. Андре Силва Очоа қўриқлаётган дарвозага 11 метрлик жарима тўпини тўғри йўналтириб Португалияни олдинга олиб чиқди.

Шунингдек, қўшимча бўлимларда учта қизил карточка кўрсатилди, улардан иккиси Мексика терма жамоаси вакилларига кўрсатилди. Яъни бош мураббий Хуан Карлос Осорио ҳам ҳакамга кўрсатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Ўйин якунига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва шу тариқа Португалия термаси Криштиану Роналдусиз Конфедерациялар кубоги мусобақасининг бронза медалларни қўлга киритди.

Конфедерациялар кубоги, 3-ўрин учун

Португалия – Мексика 2:1

Москва шаҳри, “Открытие Арена” стадиони

Португалия – Мексика – 2:1 (0:0)

Голлар: Пепе 90+1, Адриен Силва 104 (пен) - Нету 54 (авт)

Амалга оширилмаган пенальти: Андре Силва (17, Португалия)

Португалия: Патрисиу, Пепе, Элизеу, Семеду, Нету, Пицци (Вильям Карвальо 90), Данилу (Гомеш 82), Нани (Куарежма 70), Моутиньо (Адриен Силва 82), Мартинш, Андре Силва.

Бош мураббий: Фернанду Сантуш.

Мексика: Очоа, Маркес (Фабиан 105), Морено, Лайун, Гуардадо (Х. Дос Сантос 80), Рейес, Эррера, Вела, Араухо, Перальта (Лосано 61), Чичарито (Хименес 85).

Бош мураббий: Хуан Карлос Осорио.

Огоҳлантиришлар: Маркес 16, Семеду 26, Хименес 94, Морено 98.

Четлатишлар: Семеду 106, Хименес 112.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Гилермо Очоа


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz