Қайднома

Қидирув

Тобора мукаммаллик сари

Тобора мукаммаллик сари

  03.07.2017 00:22
  0
  476
Тобора мукаммаллик сари

Аdidas фирмасидан яна янги бутса ёхуд глобал финал - Tango League. Аdidas томонидан тайёрланган Nemeziz бутсасини Лондонда намойиш этиш 4 нафар ёш юлдуз чекига тушди.

Аниқроғи, тақдимот маросимида мухлислар ўртасидаги сўров якуни бўйича «Манчестер Юнайтед»нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган испан хавбеки Андер Эррера, унинг клубдоши, «қизил иблислар» тарбияланувчиси Жесси Лингард, евромавсумнинг бош кашфиётчиси - «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер ҳамда замонавий футболда жарима зарбаларининг энг яхши ижрочиларидан бири саналган Леверкузеннинг «Байер» клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу ҳозир бўлишди.

Якунланган мавсум «МЮ» билан евротурнир ғолибига айланишган Андер Эррера ва Жесси Лингард юзага келган ажойиб имкониятдан фойдаланиб, ЕЛ кубогини ҳам кўз-кўз қилишди. Маросим ҳозирда фаолияти тўхтаган Printworks босмахонаси ҳудудида бўлиб ўтди. Айтиш жоиз, Metro ва Evening Standard газеталари авваллари айнан шу ерда чоп этилган. Бруклинлик машҳур рэпер - Desiignerнинг тақдимот учун махсус ёзган Unlock қўшиғи кечага ўзгача файз бағишлади. «Дизайн бобидаги фалсафамизнинг бир қисми ўтмишга туташ. Яъни олдинга қадам босиш учун ортга ҳам назар соламиз,-дейди Аdidas Footballнинг услубиёт бўйича вице-президенти Сэм Хенди. - Хусусан, Nemeziz дизайни азалий анъаналар ва замонавий технологиялар ғоясини бирлаштирган. Умуман, тўқилган эластик лента айрим классик маҳсулотларимиз асосига айланиб улгурган. Бу услубиётдан бошқа соҳалар, дейлик, жанг санъати турлари экипировкаларида ҳам кенг фойданаламиз. Хуллас, кўп йиллик тажрибаларни асос сифатида олиб, жаҳондаги энг ноодатий ҳаракатланишга мойил футболчилар талабига мос келадиган ва уларнинг нафис тўп суришларига ёрдам берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга уриндик. Компаниямиз бош мақсади - мунтазам равишда спортчиларга ноодатий ҳаракатланиш имкониятини тақдим этиш».

Лингард, Эррера, Чалханоглу ва Вернер янги бутсаларни амалда синаб кўришгач, якдил хулосага келишди: «Аdidas Nemezizнинг юқори кенглиги тўп билан муомала қилиш даражасини яхшилайди». Футболчиларнинг айтишларича, бу дриблинг нисбатан омадли чиқишини таъминлайди. Бутсаларнинг махсус тишлари эса юқори тезлик ва шиддат бағишлайди, айниқса, табиий майдонларда.

Айтганча, Лионель Месси Аdidasнинг янги бутсасида гол уришга ҳам улгурди. Зеро, у Испания кубоги финалида айнан Nemezizдан фойдаланди. «Ғайритабииий ҳаракат - ўйин услубим,-дейди Месси. - Футболчи рақибидан ўзиб кетиш учун кутилмаган юришларни амалга ошириши керак, яна қарор чиқаришни пайсалга солмаслик ва ҳаммасини максимал тезликда бажариш муҳим саналади. Бунинг учун оёғингдаги бутсага мутлақо ишонишинг зарур. Хуллас, Nemeziz шахсий ўйин услубимга идеал даражада мувофиқ келди».

 Tango League халқаро турнири финалчилари ҳам Лондон кечаси қаҳрамонларига айланишди. Бунда бутун жаҳондан таклиф этилган ёш футболчилар тўп билан ишлаш маҳоратларини намойиш этишди. Tango Leagueнинг Россиядаги босқичи ғолиби - Евгений Морев халқаро рейтингда 2-ўринни эгаллади. У мутлақ ғолиб - мюнхенлик Амар Чекичдан 6 очко кам йиғди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.