Қайднома

Қидирув

Германия Конфедерациялар кубоги-2017 чемпиони

Германия Конфедерациялар кубоги-2017 чемпиони

  03.07.2017 00:57
  0
  629
Германия Конфедерациялар кубоги-2017 чемпиони

Россия майдонларида бўлиб ўтган Конфедерациялар кубоги мусобақаси ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи финал баҳсида Германия терма жамоа Чили устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди.

Ўйин жанубий америкаликларнинг ҳужумлари остида бошланди. Асосан ҳимоядан ўйнаган Германия эса 20 дақиқада рақибнинг биргина хатосидан фойдаланиб ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Сўнгги чизиқда турган Чили ҳимоячиси Гари Медель рақибни алдашга ҳаракат қилди, аммо Тимо Вернер тўпни ундан олиб қўйиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни ўзидан ҳам қулай вазиятда турган шеригиги етказди. Холи дарвоза қаршисида қолган Штиндиль эса осонлик билан вазиятни голга айлантирди, 1:0.

Кейин эса немислар қарши ҳужум тактикасида ўйинни давом эттирди.

Иккинчи бўлимда ҳам худди биринчиси каби сценарий давом этди. Қатор вазиятлар юзага келган бўлсада, жамоаларга бошқа гол уриш насиб қилмади.

Шу тариқа Германия терма жамоаси иккинчи рақамли таркиби билан Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг ғолибига айланди.

Чили – Германия 0:1 (0:1)

2 июль, 23.00, «Крестовский» стадиони

Гол: 0:1 – 20 Штиндль.

Чили:Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Арангис (Сагаль, 81), Варгас (Пуч, 81), Эрнандес, Санчес, Диас (Валенсия, 53), Исла.

Германия: тер Стеген, Мустафи, Рюдигер, Хектор, Гинтер, Руди, Киммих, Горетцка (Зюле, 90), Дракслер, Штиндль, Вернер (Жан, 79).

Огоҳлантиришлар: Киммих (59), Видаль (59), Хара (65), Варгас (75), Джан (90), Браво (90), Руди (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz