Қайднома

Қидирув

Жон Терри: «Астон Вилла»нинг бир қисмига айланганимдан мамнунман»

Жон Терри: «Астон Вилла»нинг бир қисмига айланганимдан мамнунман»

  04.07.2017 01:26
  0
  427
Жон Терри: «Астон Вилла»нинг бир қисмига айланганимдан мамнунман»

«Астон Вилла» таркибига кўчиб ўтган тажрибали ҳимоячи Жон Терри ўзининг жамоадаги дастлабки интервьюсини берди.

Терри Чемпионшип аъзоси ҳисобланадиган «Астон Вилла» жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаганди.

«Астон Вилла»нинг бир қисмига айланганимдан мамнунман. Бу мен анча йиллардан бери ҳавас қилиб келаётган клуб. «Вилла Парк» Англиядаги энг яхши стадионлардан бири ҳисобланади.

Жамоада бир қатор тажрибали ва синалган футболчилар тўп суришади. Қолаверса, бош мураббий Стив Брюс ўз услубига эга бўлган кучли мутахассис.

Жамоа билан машғулотларни бошлашни интиқлик билан кутмоқдаман. Умид қиламанки, «Астон Вилла»нинг катта натижаларга эришишда ёрдам бера оламан» - дейди тажрибали ҳимоячи «виллаликлар» матбуот хизматига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz