Қайднома

Қидирув

Расман: «Лестер» «Севилья» футболчисини сотиб олди

Расман: «Лестер» «Севилья» футболчисини сотиб олди

  04.07.2017 16:18
  0
  781
Расман: «Лестер» «Севилья» футболчисини сотиб олди

«Севилья» ярим ҳимоячиси Висенте Иборра Англиянинг «Лестер» клуби сафига кўчиб ўтди. Бу хабарни андалусиаликлар расмий сайти тасдиқлаган.

Футболчи яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиш учун «Лестер»га етиб келади. Шундан сўнг шартнома имзоланади.

Трансфер суммаси маълум эмас. Олдинроқ, «Севилья» Иборрани 14 миллион еврога баҳолаганди.

Ўтган мавсум Испания чемпионатида 31 учрашувда майдонга тушган футболчи 7та голга муаллифлик қилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz