Қайднома

Қидирув

«Локомотив» футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди

«Локомотив» футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди

  05.07.2017 16:03
  0
  553
«Локомотив» футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди

Хабарингиз бор, “Локомотив” футболчилари кеча Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари доирасида “Бухоро” жамоаси майдонига сафар уюштиришди ҳамда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Шу тариқа, миллий чемпионатимиз биринчи давраси доирасидаги барча учрашувларини ҳам ўтказиб улгурган жамоамиз вакилларига бугундан қисқа таътил эълон қилинди. Унга кўра, “темирйўлчилар” 5 кунлик таътилга чиқишди.

10 июль санасида “Локомотив” футболчилари яна клуб қароргоҳида тўпланишади ва жамоа хориж йиғинини ўтказиш учун Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига йўл олади.

Хориж йиғини давомида қайси жамоалар билан синов-назорат учрашувлари ўтказилиши хусусида кейинроқ яна маълумот берамиз.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz