Қайднома

Қидирув

Саматов ва Шамситдиновлар «Бухоро» билан шартнома имзолашди-ми?

Саматов ва Шамситдиновлар «Бухоро» билан шартнома имзолашди-ми?

  05.07.2017 22:00
  0
  701
Саматов ва Шамситдиновлар «Бухоро» билан шартнома имзолашди-ми?

"Бухоро" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди. "Жуда иссиқда ўйнадик. Менимча бугун муносиб натижа қайд этдик. Рақибимизнинг мақсадлари ва айни пайтда олий лигада биринчи ўринда бораётганини барча билади.

Олдинда иккинчи ўйин бор. Филипосян Москвага учиб кетди. Жароҳатини текширтириб қайтади. Уни иккинчи даврада кутамиз. Баенко куни кеча уйланди.

У анча олдин биринчи давра тугаши билан тўйини белгилаб қўйган эди. Ўша пайтда кубок ўйини қўйлиши режада йўқ эди. Уни ҳам иккинчи даврада жамоада кутамиз. Кирилл Пасичник соғлигини даволаб бўлди ва иккинчи даврага тўлиқ тайёр бўлади. 

11 июль куни иккинчи даврага тайёрграликни бошлаймиз. Мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Менимча биринчи даврада муносиб иштирок эта олдик.

Иккинчи даврада ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнашга ваъда берамиз. Умид қиламизки иккинчи даврада янада яхшироқ натижа қайд этамиз.

Икки нафар ҳимоячи билан шартнома тузиб бўлдик. Аммо ҳозирча буни ошкор қилмай тураман. Ивор Вейцер ҳам иккинчи даврада жамоамизда ўйнашга ваъда берган", - дейди Бақоев.  

P.S. Катта эҳтимол билан "Бухоро"нинг ушбу икки янги ҳимоячиси собиқ "навбаҳор"чилар Алишер Саматов ва Тоҳир Шамситдиновлар бўлиши мумкин. 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz