Қайднома

Қидирув

Машаққатли парвознинг ижобий якуни

Машаққатли парвознинг ижобий якуни

  05.07.2017 21:54
  0
  1053
Машаққатли парвознинг ижобий якуни

Албатта, сарлавҳадаги парвоз сўзи тошкентлик «қалдирғочлар»га тегишли экани, якун деганда эса олий лига-2017нинг биринчи давраси финиши назарда тутилганини зийрак ўқувчиларимиз аллақачон пайқаб улгуришди. Тўғри, «Бунёдкор»нинг айни пайт турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ким учундир ижобий ҳолатдек туюлмас, аммо гап мавсумни кўнгилдагидек ўтказолмаётган жамоа ҳақида кетаётганини унутмаслик даркор. Хуллас, Миржалол Қосимов шогирдлари 3-турнинг қолдирилган ўйинида ўз майдонларида «Насаф»ни қабул қилиб, жуда қийин ғалабага эришишди. Учрашув муросасиз курашларга бой тарзда кечганини алоҳида эътироф этиш даркор. Аниқроғи, жамоалар ўзига хос «қувлашмачоқ» ўйнашди. Дастлаб 21-дақиқада Элдор Шомуродов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, «аждарлар» вакили Баҳром Абдураҳимов 35-дақиқада мувозанатни тиклади. Учрашувдаги қолган голлар иккинчи бўлимда кузатилди. Шаҳзодек Нурматов томонидан киритилган тўп «Бунёдкор» мухлисларини қувонтирган бўлса, қаршиликларнинг легионери Драган Черан 85-дақиқада яна ҳисобни тенглаштирди. Аммо шу куни барибир, майдон эгаларида ғалабага бўлган иштиёқ юқорироқдек туюлди ва ўйиннинг сўнгги паллаларида Дилшод Аҳмадалиев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «қалдирғочлар»га муҳим уч очкони келтирди. Шу тариқа «Бунёдкор»нинг танаффусга 7-поғонада чиқиши ойдинлашиб қолди. «Насаф»нинг эса мазкур мағлубиятдан сўнг турнир жадвалидаги ўрни ўзгаришсиз қолди.

«Бунёдкор»-«Насаф»-3:2

4 июль. Тошкент. 1712 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент)-9,0; А.Расулов (Тошкент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; Д.Клепиков (Тошкент)-9.

Голлар: Э.Шомуродов (21), Ш.Нурматов (61), Д.Аҳмадалиев (90) - Б.Абдураҳимов (35), Д.Черан (84).

«Бунёдкор»:25. М.Зуҳуров, 2. Р.Ашурматов, 4. А.Комилов, 8. Ж.Иброҳимов, 9. Ш.Нурматов (31. М.Мираҳмадов, 81), 10. Э.Шомуродов, 17. Д.Ҳамдамов (15. Ф.Икромов, 38), 19. Н.Тўхтасинов (34. С.Иззатов, 75), 21. Д.Аҳмадалиев, 28. Д.Умиров, 29. О.Шукуров.

«Насаф»: 25. Э.Суюнов, 2. А.Шораҳмедов, 4. М.Каримов (7. О.Ҳамробеков, 67),  6. А.Ғаниев (27. И.Рашидхонов, 79), 10. Д.Раҳматуллаев (15. Ш.Эркинов, 67), 18. Б.Абдураҳимов, 20. И.Кенжабоев, 22. И.Голбан, 23. Ш.Аъзамов, 34. Ф.Сайфиев, 69. Д.Черан.

Огоҳлантиришлар: Д.Аҳмадалиев (59), С.Иззатов (83) - А.Ғаниев (32), Д.Раҳматуллаев (43).

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Энг яхши ўйинчилар: Э.Шомуродов - И.Кенжабоев.

Комиссар: А. Иноятов.

Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи):

- Биз учун бу баҳс жуда муҳим эди. Қолаверса, иккала жамоа бир-бирига муносиб рақиблар ҳисобланади. Ўйин жуда чиройли тарзда кечди. «Насаф» ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда бироз қийналдик. Кейинги 45 дақиқаликда эса футболчилар очиқ футбол намойиш этишди. Ғалаба зарурати бизни ҳужумга ундади. Имкониятларимиздан унумли фойдаландик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. Шуни аниқ айта оламанки, менинг бошқарувимдаги жамоа қандай таркибда тушса ҳам ғалаба учун курашади. Биз мухлисларни қувонтирадиган ўйин кўрсатишимиз керак. Ҳамдамовни биринчи бўлимдаёқ алмаштирганимизга сабаб, унда жароҳат бор эди. Достон аввалги учрашувларда ҳам шу тарзда ўйнаётганди. Майдондаги ўйинчи тўлиқ куч билан ҳаракат қилиши керак. Акмал Шораҳмедовни жамоамда кўришни хоҳлашимни айтганман. Аммо унинг «Насаф» билан амалдаги шартномаси бор. Қаршиликлар сафига ўтишни унга ўзим тавсия қилганман. Бу - кучли ва ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган ажойиб жамоа. Шу боис ҳам унга «Насаф»га йўл олишни маслаҳат бергандим. Кўрамиз, агар келишувга эришсак, балки Шораҳмедов яна жамоамизга қайтар?!

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Гувоҳи бўлганингиздек, ҳаво ҳарорати юқори бўлишига қарамасдан иккала жамоа ажойиб ўйин намойиш этишди. Мазкур баҳс мавсумдаги энг чиройлиларидан бири бўлса, ажабмас. Икки марта ҳисобда орқада қолиб, тенглаштирдик. Аммо бизга учинчи голни уриш учун вақт етмади. Яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмадик. Аксинча, «Бунёдкор» қулай фурсатни бой бермади. Жамомизни тарк этаётган Суюнов ва Аъзамов ўрнига албатта, ўйинчилар оламиз. Бу футболчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилайман. Иккинчи даврада таркибимизда ўзгаришлар рўй беради. Ҳужум чизиғига хориждан ўйинчи олиб келамиз. Ҳар йили таркибимизни кўплаб етакчилар тарк этишади. Аммо жамоамиз бу билан кучсизланиб қолаётгани йўқ. Қўшимча тариқасида айтадиган бўлсам, иккинчи даврада яхши натижаларга эришиш учун бизда имкониятлар етарли. Яъни етакчиларга қарши учрашувларнинг аксариятини ўз майдонимизда ўтказамиз. Бу устунликдан тўлиқ фойдаланишга интиламиз.

1          ЛОКОМОТИВ   15        11        2          2          36-10    35

2          ҚЎҚОН-1912     15        7          6          2          23-16    27

3          НАСАФ            15        8          2          5          24-14    26

4          ОЛМАЛИҚ       15        6          6          3          12-11    24

5          ПАХТАКОР      15        7          3          5          19-19    24

6          БУХОРО          15        7          2          6          25-21    23

7          БУНЁДКОР      15        5          6          4          16-16    21

8          МЕТАЛЛУРГ    15        6          2          7          20-19    20

9          МАШЪАЛ         15        5          5          5          15-13    20

10        ҚИЗИЛҚУМ      15        5          5          5          15-16    20

11        ДИНАМО         15        5          4          6          18-18    19

12        НАВБАҲОР     15        4          7          4          16-19    19

13        СЎҒДИЁНА      15        5          2          8          19-26    17

14        ШЎРТАН          15        5          0          10        14-21    15

15        НЕФТЧИ          15        2          5          8          12-25    11

16        ОБОД  15        2          3          10        10-30    9

 

тўпурарлар:

Марат Бикмаев («Локомотив») - 13та  (4та - пен.)

Драган Черан («Насаф») - 9та (2та - пен.)

Достон Ҳамдамов («Бунёдкор») - 9та

Санжар Рашидов («Сўғдиёна») - 8та (2та - пен.)

Иван Нагаев («Бухоро») - 7та (3та - пен.)

Филипп Райевац («Қўқон-1912») - 6та

Суҳроб Бердиев («Қўқон-1912») - 6та

Зоҳид Абдуллаев («Металлург») - 5та...

16-тур

1 август (сешанба)

Локомотив - Машъал

Динамо - Металлург

Нефтчи - Шўртан

ҚиЗиЛҚум - Пахтакор

Обод - НавбаҲор

Насаф - ҚЎҚОН-1912

ОлмалИҚ - БухорО

СЎҒдиЁна – БунЁдкор


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz