Қайднома

Қидирув

Ташқи ишлар вазири онлайн эфирда ўзбек футболи ҳақидаги саволларга жавоб берди

Ташқи ишлар вазири онлайн эфирда ўзбек футболи ҳақидаги саволларга жавоб берди

  05.07.2017 22:53
  0
  1734
Ташқи ишлар вазири онлайн эфирда ўзбек футболи ҳақидаги саволларга жавоб берди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги халқаро ўйинлари натижаларидан ранжиган футбол мухлислари номидан келиб тушган мурожаатларга расман жавоб бериши ҳақида хабар берган эдик.
 
Айни дамда давом этаётган тўғридан-тўри жонли мулоқотда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ўзбек футболи ҳақидаги саволлар ҳам берилди. Қайд этилишича, вазирнинг ўзи ҳам футбол мухлиси бўлиб, ишқибозларга қуйидагича жавоб берди:
 
“Ўзбек футболи тарихи бевосита ўтган асрдаги “Пахтакор” клубининг шонли тарихи билан боғлиқ. Хоҳлаймизми-йўқми, бу жамоа ўзбек футболини жаҳонга машҳур қила олган. Ҳозир ҳам бундай имконият бор.

Барча футбол мухлислари кейинги йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлашни истайди.

Жумладан, мен ҳам. Шунинг учун ҳозир энг керакли пайтда футболчиларимизни қўллаб-қувватлайлик, уларга соғлик тилаб, қолган барча ўйинларда ғалаба қозониши учун дуода бўлайлик”.
 
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси 8 та ўйиндан кейин 12 очко билан 3-ўринда бормоқда. ЖЧга тўғридан-тўғри йўл олиш учун қолган иккита ўйинда фақат ғалаба қозониш керак бўлади.


Манба: www.qalampir.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz