Қайднома

Қидирув

Шин Тэ Йонг: Ули Штилике ишлатмаган режадан фойдаланаман

Шин Тэ Йонг: Ули Штилике ишлатмаган режадан фойдаланаман

  06.07.2017 12:07
  1
  791
Шин Тэ Йонг: Ули Штилике ишлатмаган режадан фойдаланаман

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби – Жанубий Корея термаси янги бош мураббийи Шин Тэ Йонг матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жанубий Корея термасини қийин аҳволда қабул қилганимга қарамай, бундан фархланаман ва билдирилган ишонч учун Корея футбол ассоциацияси президенти, Техник қўмита ва ассоциация расмийларига миннатдорчилик билдираман. Мамлакат термасининг қаторасига 9-марта Жаҳон чемпионатига чиқиши учун барча имкониятларимни ишга соламан.

Олимпия ёки U-20 терма жамоаларидан фарқли равишда мен мамлакатнинг энг яхши футболчиларини танлай оламан. Агар футболчи менинг услубимда ўйнай олса, унинг клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар терма жамоага таклиф қиламан.

Одамлар Сон Хин Мин терма жамоадан кўра “Тоттенхэм”да яхши ўйнашини таъкидлайди. Мен Ули Штиликега ўхшамайман. У ишлатмаган режадан фойдаланаман. Сон Хин Миндан бошқача усулда фойдаланамиз”, – деди Шин Тэ Йонг.

46 ёшли мутахассис футболчилик давридаги армони, мураббий сифатидаги орзуси ҳамда ЖЧ–2018 саралаш босқичининг қолган икки ўйинида нимага эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

“Футболчи сифатидаги армоним – Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаганим. Бу ишни мураббий сифатида бажаришга тайёргарлик кўряпман. Жанубий Корея Осиёда ҳеч қайси терма жамоадан кам эмас. Айни дамда ҳимоявий ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Биз мустаҳкам ҳимоя ташкил қила оламиз.

Саралашнинг қолган икки ўйинида эҳтиёткор бўлишимиз ва рақиб дарвозасига битта гол урсак ҳам, барқарор ҳимоявий ўйин намойиш қилишимиз керак”, – дея фикрини якунлади кореялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи ўрталарида Жанубий Корея футбол ассоциацияси ЖЧ–2018 саралашидаги қониқарсиз натижа туфайли германиялик мутахассис Ули Штиликени бош мураббий лавозимидан озод этганди.

Маълумот учун, 31 август куни Жанубий Корея термаси ўз майдонида Эронни қабул қилади. 5 сентябрь куни эса Шин Тэ Йонг шогирдлари Тошкентда Ўзбекистонга қарши баҳс юритади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Биз хозир купрок Хитойни урганишимиз керак, Корея эса Эрони чунки Корея Эрони енгса биз Хитойдан енгилсак Корея Тошкентга ешлар таркиби бн ташриф буйиради. Хитой ва Кореяни енгиш ун хаммамиз асосан ОАВ ходимлари ва футбол мутахассислари бирга ишлашимиз керак. Биринчи Хитойни уйда канака уйнашини урганишимиз керак улар Кореяни енгишгандику хавфли жамоа Хитой. Кореяни ешларини ушбу мутахассис канака тактика ва схемага уйнатган хамма хаммасини ОАВ ходимлари кунига еритиши керак. Чунки бизни супер мураббийлар тандемини каласига куйишимиз керак. Бизни мураббий трактористга ерни хайдатаетган раисга ухшайди шу ун Сизлардан умидимиз катта келинглар бирга ишлайлик Хитой Кореяни енгиш услубларини бирга топайлик хар кун футболчиларимиз уйин холатини ушбу термага карши таркибни тахминий тузайлик ва охири ЖЧ2018 да Россияга борийлик бирга
06.07.2017 13:42

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz