Қайднома

Қидирув

Зидан «Реал» раҳбариятидан Хамес Родригесни сотиб юборишни сўради

Зидан «Реал» раҳбариятидан Хамес Родригесни сотиб юборишни сўради

  06.07.2017 13:24
  0
  525
Зидан «Реал» раҳбариятидан Хамес Родригесни сотиб юборишни сўради

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан клуб раҳбариятидан ярим ҳимоячи Хамес Родригесни сотиб юборишни сўради.

Хабар қилинишича, «Манчестер Юнайтед» 25 ёшли ярим ҳимоячини 80 миллионга сотиб олиш истагини билдирган. Зидан мана шу таклифни қабул қилишни раҳбариятдан сўраган.

Ўз навбатида Хамес Родригес ҳам мадридликлар сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. У ўтган мавсум Испания чемпионатида бор-йўғи 13 ўйинда асосий таркибда майдонга тушган. Умумий ҳисобда эса 22 учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Родригес 2014 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ўтган вақт давомида 110 учрашувда майдонга тушиб, 36 та гол киритган.

 


Манба: www.footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz