Қайднома

Қидирув

Дембеле ўз хизматларини «Бавария» ва «Барселона»га таклиф қилди

Дембеле ўз хизматларини «Бавария» ва «Барселона»га таклиф қилди

  06.07.2017 14:41
  0
  664
Дембеле ўз хизматларини «Бавария» ва «Барселона»га таклиф қилди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле ёзда жамоани тарк этмоқчи. "Боруссия" спорт директори Михаэль Цорк футболчи сотилмаслигини айтган бўлса-да, Томас Тухелнинг истеъфосидан сўнг Дембеле ҳам бошқа жамоага ўтишни истамоқда.

Дортмундликлар янги бош мураббийи Петер Босс франциялик футболчининг хизматидан фойдаланишни мақсад қилмоқда. Аммо Дембеленинг агенти ўз мижозини "Бавария" ва "Барселона"га таклиф қилди, дея хабар тарқатди Sport Bild.

Фақат битта муаммо бор - Дембелени қўлга киритишни истаган клуб катта маблағдан воз кечишига тўғри келади. Боиси, "Боруссия" футболчининг трансферидан 90 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Маълумот учун, Усмон Дембеле ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 49та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 21та голга ассистентлик қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz