Қайднома

Қидирув

«Пахтакор»да исроиллик легионер...

«Пахтакор»да исроиллик легионер...

  07.07.2017 09:51
  0
  1697
«Пахтакор»да исроиллик легионер...

Давралар оралиғида таркибини кучайтираётган "Пахтакор" клуби ўз сафига исроиллик футболчини қўшиб олиши мумкин. Шота Арвеладзе жамоасида исроиллик марказий ярим ҳимоячи Гиди Канук пайдо бўлиши мумкин.

Айни пайтда клуб ушбу футболчи билан музокаралар ўтказмоқда. Агарда томонлар келиша олишса ва футболчи Шота Арвеладзега маъқул келадиган бўлса, катта эҳтимол билан Канук иккинчи даврада "Пахтакор" сафини тўлдиради.

Гиди Канук марказий ярим ҳимоя ҳамда ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган футболчи саналади. футболчи ўтган мавсумни "Маккаби Петах Тиква" жамоасида ўтказган.

Айтганча, "Пахтакор" бугун "Насаф" футболчилари Шерзод Аъзамов ҳамда Элдорбек Суюновнинг трансферини расмийлаштириши кутилмоқда. Бу икки футболчи айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. "Пахтакор"нинг бўлажак футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтишади.

Шундан сўнг катта эҳтимол билан клуб ва футболчилар ўртасида шартнома имзоланади. Клуб бугуноқ Аъзамов ва Суюновнинг трансферини расман эълон қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугундан Шота Арвеладзе бошқарувидаги "Пахтакор" жамоаси ёзги таътилдан кейин йиғинга киришади. Шота Арвеладзе бугун "шерлар" бош мураббийи сифатида ўзининг илк машғулотини ўтказади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz