Қайднома

Қидирув

Ёшлармиз сўнгги ўйинда Қатар билан дуранг ўйнашди

Ёшлармиз сўнгги ўйинда Қатар билан дуранг ўйнашди

  07.07.2017 09:21
  0
  624
Ёшлармиз сўнгги ўйинда Қатар билан дуранг ўйнашди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнирини ўз якунига етди. Ўзбекистон ёшлар термаси сўнгги ўйинни мезбон Қатар U-22 футболчиларига қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиннинг 21-дақиқасида қатарликлар аъзоси Абдулраҳмон Фаҳми ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Бобур Абдухолиқов мувозанатни тиклади ва учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўтказилган 4 ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди ва 1 та ўйинда дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик футболчилар мазкур ўйиндан аввал мусобақа ғолиблигини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир  Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

U-22 Three Nations Tournament
Al Sadd стадиони
5 июль, чоршанба

Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 1:1

Голлар: Абдулраҳмон Фаҳми (21) – Бобур Абдухолиқов (36)

Қатар U-22: Муҳаммад ал-Бакри, Тариқ Сулаймон (Ассим Мадибу, 20), Салаҳ Алави (Султон ал-Браик, 65), Тамим ал-Муҳайза, Салим ал-Хажри (Бассам Ҳушам, 65), Аҳмад Моин, Аҳмад Саади (Мешал Қосим, 76), Абдулраҳмон Анад, Абдулраҳмон Фаҳми (Холид Мунир, 46), Алмуаз Али Абдулла, Абдуллоҳ Абдулсалом (Умар ал-Эмадий, 76).

Ўзбекистон U-22: Дилшод Ҳамроев (Ботирали Эргашев, 63), Аббос Отахонов, Достон Турсунов (Ислом Қобилов, 30), Ҳусниддин Ғофуров, Дониёр Нарзуллаев (Бекзод Ғанижонов, 74), Хуршид Ғиёсов (Ойбек Рустамов, 63), Жасур Яхшибоев (Хожиакбар Алижонов, 63), Абдужамол Исроилов, Шароф Муҳиддинов (Жавоҳир Сиддиқов, 46), Бобур Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев, 46), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 74).


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz