«Краснодар» клуби ҳужумчиси Фёдор Смолов жорий трансфер даричасида жамоани тарк этиши мумкин. Россия чемпионатининг энг яхши тўпурарига Россиянинг ўзидан ва бошқа Европанинг турли клубларидан қизиқиш бўлмоқда.
Ҳужумчининг жамоадан кетиши ҳақиқатга яқин чоғи, чунки клуб раҳбарияти янги ҳужумчи излаш ишларини бошлаб юборишди ва ўз жамоаларига мос келадиган форвард қидиришмоқда.
«Известия» нашри хабарига кўра, «Бунёдкор»нинг иқтидорли ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам краснодарликлар қизиқиш доирасига тушиб қолган. 22 ёшли футболчи билан музокара жараёни деярли якунига етиб қолган ва Шомуродов шу ёзда «қалдирғочлар» сафини тарк этиши мумкин.
— Шомуродов – ўзбек футболининг энг истеъдодли ёшларидан бири. У келажагда терма жамоанинг етакчи футболчилари дан бигира айлана олади — дейилади «Известия» хабарида. — Элдор жуда тез суръатда ўсишда давом этмоқда ва келажакда юлдуз даражасига ета олади.
Унинг «Краснодар»га ўтишини жамоанинг ҳар бир аъзоси хоҳламоқда. Трансфер деталлари ҳал қилинмоқда. Ҳозирда Элдор жамоамизга илк қадамларини қўйди десак ҳам бўлади. Албатта, гап унинг тўла қонли трансфер ҳуқуқи хусусида бормоқда.
Шунингдек, Элдор Шомуродовга Қозонинг «Рубин» ва Санкт Петербургнинг «Зенит» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб ҳам футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара олишмоқчи. Албатта бу ҳолат Элдорнинг РФПЛда ўзини қанчалик кўрсата олишига боғлиқ. Аммо «Бунёдкор» ўз футболчисини ижарага бериш нияти йўқ ва бу таклифларни рад этган.
— «Зенит» ва «Рубин» якунланган 2016/17 йилги мавсумнинг қишки трансфер даричасида Шомуродовнинг ижараси бўйича таклиф билан чиққанди – дейилади «Известия» хабарида. – икки клуб футболчини кейинчалик сотиб олишга тайёр эдилар, аммо унинг ижарада ўйнаган муддати учун пул тўлашни исташмади. Бу таклиф Тошкент томонни қониқтирмади. Қолаверса, Элдорнинг ўзи ҳам янги жамоа билан тўлақонли шартнома имзолашни истаган эди.
Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири – «Бунёдкор» сафига 2014 йилда қўшилган ва ҳозирда жамоанинг етакчиларидан бирига айланди. Жорий мавсум «қалдирғочлар» сафида турли мусобақаларда 26 учрашувда майдонга тушган Элдор ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйган.
Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги дебютини эса 2015 йили ўтказган. Шундан бери миллий терма либосида 18 марта майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилди.
Экспертлар сўзларига кўра, Элдорнинг трансфер қиймати 600 минг евро атрофида. бўлиши мумкин
Абдуллохон Исроилхонов
Манба: www.iz.ru
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20