Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Кубоги тақвимида яна ўзгариш...

Ўзбекистон Кубоги тақвимида яна ўзгариш...

  07.07.2017 16:21
  0
  668
Ўзбекистон Кубоги тақвимида яна ўзгариш...

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг чорак финал жавоб ўйинларининг ўтказилиш санаси ўзгарди ҳамда ярим финал дастлабки учрашувларининг кунлари белгиланди

Дастлабки режага кўра, «Бунёдкор» – «Нефтчи» жавоб учрашуви 25 июль куни, «Локомотив» – «Бухоро» ва «Қўқон-1912» – «Насаф» жавоб ўйинлари 26 июль куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мусобақа чорак финалида иштирок этаётган клублар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам борлиги, миллий терма жамоа 17–23 июль кунлари хорижда йиғин ўтказиши ҳамда футболчилар қайтиб келгач тикланиши учун етарлича вақтга эга бўлиши мақсадида чорак финал жавоб ўйинларини тегишли равишда 27 ва 28 июль саналарида ўтказишга қарор қилинди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал

Жавоб ўйинлари

27 июль (пайшанба)

«Бунёдкор» – «Нефтчи»

 28 июль (жума)

«Локомотив» – «Бухоро»

«Қўқон-1912» – «Насаф»

Шунингдек, мусобақанинг ярим финал ўйинлари кунларига аниқлик киритилди.  

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
Дастлабки учрашувлар

31 июль (душанба)

«Динамо» – «Бунёдкор» / «Нефтчи» урчашуви ғолиби

2 август (чоршанба)

«Локомотив» / «Бухоро» учрашуви ғолиби – «Қўқон-1912» / Насаф» учрашуви ғолиби  

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари мезбони қуръадан кейин маълум бўлади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz