Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Россияда давом эттириши аниқ бўлди.
Футболчи Россия премьер-лигасининг "Ростов" клубига кўчиб ўтди. Шомуродовнинг янги жамоа сафига ёзда ёки қишда ўтиши клубларнинг ўзаро музокарасидан сўнг маълум бўлади.
Олдинроқ Россиянинг "Известия" нашри Шомуродовнинг "Краснодар"га ўтаётгани ҳақида хабар тарқатганди. Унга кўра, футболчи краснодарликлар жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смолов ўрнини эгаллаши лозим эди.
Аммо «Бунёдкор» мутасаддилари ва мураббийлар билан яқин алоқада экани айтиладиган ОФК собиқ комиссари Алишер Никимбаев бу маълумотни инкор қилиб чиқди.
"Шомуродовнинг кейинги жамоаси аниқ. Аммо бу "Краснодар" эмас. РФПЛ жамоаси, лекин бошқа жамоа", дея ёзган Никимбаев ўз твиттерида.
Шомуродовнинг «Ростов» билан тузадиган шартномаси шартлари очиқ қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунлангач, "Ростов"ни маълум муддат бошқарган Қурбон Бердиев ва асосий таркибнинг деярли барча етакчилари тарк этишди.
Жумладан жамоанинг асосий ҳужумчилари Сардор Ўзмун ва Дмитрий Полознинг бошқа жамоага ўтиб кетиши натижада ростовликлар ҳужумчи амплуасига футболчи қидиришаётганди. Шомуродов клубни тарк этган футболчилар ўрнини босиши кутилмоқда.
Элдор Шомуродовга янги жамоасида омад тилаймиз!
Манба: www.championat.asia
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20