Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: Тайёргарлик бугундан бошланади

«Навбаҳор»: Тайёргарлик бугундан бошланади

  08.07.2017 16:37
  0
  829
«Навбаҳор»: Тайёргарлик бугундан бошланади

Биринчи давра якунига етгач бир неча кун давомида дам олиш имконига эга бўлган жамоамиз аъзолари бугунган иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборишади.

Дастлабки режага кўра ўқув-машғулот йиғинини Дукентда ўтказиш кўзда тутилганди.

Лекин, олдинги режага ўзгартириш киритилди. Шу сабабли футболчиларимиз бугундан машғулотларга Наманганда киришишади.

Намангандаги йиғин 15 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарликнинг иккинчи босқичини Тошкентда давом эттиради.

Пойтахтдаги машғулотлар 25 июлга қадар давом этади. Табиийки Тошкентдаги машғулотлар чоғида назорат учрашувлари ҳам ўтказилади. Айни пайтда мураббийлар тўртта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштиришган. 

Намангандаги йиғин давомида ҳам битта назорат ўйини ўтказилади. 14 июль куни футболчиларимиз биринчи лига вакили “ЎзДонгЖу” жамоаси билан баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашув Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиш кўзда тутилган. Бугун куннинг иккинчи ярмида клуб қароргоҳида йиғилган жамоамиз аъзолари кечки пайт дастлабки машғулотда қатнашишади.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz