Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»да икки футболчи кўрикдан ўтади

«Навбаҳор»да икки футболчи кўрикдан ўтади

  08.07.2017 17:51
  0
  810
«Навбаҳор»да икки футболчи кўрикдан ўтади

Бугун бошланадиган "Навбаҳор" машғулотида бир қатор янги футболчилар ҳам иштирок этишади.

Бир неча кун олдин иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказишга розилик билдирган Аббос Махсталиев ва Дониёр Усмоновлардан ташқари яна икки нафар футболчи ҳам жамоамиз сафида шуғулланишади.

Жорий йилги мавсум биринчи даврасини “Олмалиқ” жамоасида ўтказган Мурод Ражабов (07.07.1995) ва биринчи лига жамоаси “Локомотив БФК” аъзоси Сардор Расулов (05.09.89)лар шулар жумласидандир. Ражабов биринчи давра давомида асосий таркибда майдонга тушмаган.

Мурод ўтган мавсумда бир муддат Сербияда ҳам фаолият олиб борганлигини қўшимча қилиш жоиз. Футболчи Дарко Станоевич тўп сурган “Нови Пазар” клуби шарафини ҳимоя қилганди.

Расулов 2016 йилги мавсум биринчи ярмини “Шўртан”да ўтказгач Бекободнинг “Металлург” клубига кўчиб ўтганди. Умумий ҳисобда Сардор 2016 йили олий лигада 10 та учрашувда иштирок этган.

Жорий йилги мавсум бошида эса биринчи лига вакили Тошкентнинг “Локомотив БФК” жамоаси сафида рўйхатдан ўтганди. Ҳар икки футболчи жамоамизда кўрикдан ўтишади.

Агарда машғулотлар давомида улар ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” аъзосига айланишлари мумкин.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz