Қайднома

Қидирув

«Вулверхэмптон» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди

«Вулверхэмптон» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди

  09.07.2017 00:42
  0
  598
«Вулверхэмптон» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди

«Вулверхэмптон» клуби «Порту»нинг бир йўла икки футболчисини трансфер қилди. Инглиз клуби расмий сайтининг маълумот беришича, ярим ҳимоячи Рубен Невеш “бўрилар” билан 5 йиллик шартнома тузган, ҳимоячи Вилли Боли эса жамоада бир йир ижарада бўлади.

«Вулверхэмптон» 20 ёшли Невешни 15 млн фунт эвазига сотиб олган. Squawka нашрининг маълум қилишича, бу Чемпионшип рекорди ҳисобланади.

Невеш «Порту»нинг асосий жамоасида 17 ёшидаёқ дебют қилган ва 90 та ўйинда майдонга тушишга улгурган.

Шунингдек, ушбу футболчи ЕЧЛ баҳсларида жамоасини сардорлик боғичида майдонга олиб тушган тарихдаги энг ёш ўйинчи ҳисобланади. 2015 йилдаги португалияликларнинг “Маккаби” билан  ўйинида Невеш 18 ёшу 221 кунлик эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz