Қайднома

Қидирув

Хитой чемпионати: Анзур Исмоилов жамоаси Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ»ини мағлуб этди

Хитой чемпионати: Анзур Исмоилов жамоаси Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ»ини мағлуб этди

  09.07.2017 15:01
  0
  844
Хитой чемпионати: Анзур Исмоилов жамоаси Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ»ини мағлуб этди

Хитой чемпионати 16-туридан ўрин олган «Чанчун Ятай» – «Шанхай СИПГ» учрашуви ўз якунига етди. Ҳамюртларимиз ҳаракат қилган ўйинда 4:2 ҳисоби қайд этилиб мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб мезбонлар «Шанхай СИПГ» дарвозасини кетма-кет ишғол қилдилар. Гол муаллифлари: Сабольч Хусти, Цзян Чжэ, Лон Тан.

Иккинчи бўлим бошида Сяофэйнинг автоголидан сўнг шанхайликларда умид учқунлари ёнди, бироқ орадан тўрт дақиқа ўтиб Игало Хустининг тўп узатишидан сўнг ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди. Ли Шэнлуннинг 66 дақиқадаги голи эса амалда ҳеч нарсани ўзгартирмади.

Шу тариқа ушбу мағлубиятдан сўнг Одил Аҳмедов жамоадошлари мусобоқа пешқадами бўлиб олиш имкониятини қўлдан чиқардилар.

Ушбу учрашувда терма жамоамиз вакиллари Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоиловлар тўлиқ ҳаракат қилдилар.

Хитой чемпионати

16-тур

«Чанчун Ятай» – «Шанхай СИПГ»  4:2

Голлар: 1:0 – Хусти (пенальти) 22, 2:0 – Цзян Чжэ 26, 3:0 – Лон Тан 29, 3:1 – Чжан Сяофэй (автогол) 54, 4:1 – Игало 58, 4:2 – Ли Шэнлун 66.

Чанчун Ятай: У Якэ, Исмоилов, Сунь Цзе, Фань Сяодун, Чжан Ли (Юй Жуй 85), Цзян Чжэ, Хусти, Чжан Сяофэй (Го Лян 73), Чжоу Дади (Ду Чжэньюй 56), Игало, Лон Тан. 

Шанхай СИПГ: Янь Цзюньлин, Карвалью, Чжан Вэй (Юй Хай 46), Ван Шэньчао, Ши Кэ, Линь Чуанъи, Аҳмедов, Люй Вэньцзюнь, Цай Хуэйкан (Бинбин 78), Элкесон, Шихао Вэй (Ли Шэнлун 63).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz