Қайднома

Қидирув

Рюдигер: «Иккинчи имконият ҳар сафар ҳам берилавермайди»

Рюдигер: «Иккинчи имконият ҳар сафар ҳам берилавермайди»

  10.07.2017 09:25
  0
  646
Рюдигер: «Иккинчи имконият ҳар сафар ҳам берилавермайди»

«Рома» клубидан «Челси»га ўтган Антонио Рюдигер римлик мухлислар билан хайрлашар экан, АПЛ клубига ўтгани сабабларини айтиб ўтди.

«Салом, йигитлар. Мен ҳозиргина «Челси» билан шартнома имзоладим. «Рома»да шундай даврни ўтказдимки, сизлар билан хайрлашиш осон бўлмаяпти. Бу жамоада кўплаб дўстлар орттирдим.

Бироқ, «Челси»дан таклиф бўлагнини эшитганимдан сўнг, у ҳақда ўйлашимга тўғри келди. Иккинчи имконият ҳар сафар ҳам берилавермайди деган фикрга келдим. АПЛ – дунёдаги энг қийин лига, «Челси» ва Антонио Контенинг ҳимоявий ўйин услуби менга мос келади ва бу мен учун олдинга ташланган қадам бўлади.

Вазиятдан фойдаланиб «Рома» мураббийлар штаби, мухлислар ва жамоа аъзоларига Римдаги ажойиб икки йил учун ташаккур билдираман», — дея ёзади Рюдигер ўз «инстаграм» саҳифасида.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz