Қайднома

Қидирув

«Шўртан»нинг аҳволи қандай?

«Шўртан»нинг аҳволи қандай?

  10.07.2017 16:07
  0
  1056
«Шўртан»нинг аҳволи қандай?

Шу кунларда, матбуотда “Шўртан” ПФК хусусида бир қатор турли фикр ва мулоҳазалар битилган мақолалар чоп этилмоқда.

Улардаги асосий мавзу клубимиз билан юзага келган муаммолар ечими ва “Оқ бўрилар”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги, шунингдек кейинги фаолиятимиз қандай кечиши тўғрисида бормоқда. Биз ушбу мақоламиз орқали сайтимиз ўқувчилари, “Шўртан”нинг кўп минг сонли мухлислари ва Республика миқёсида фаолият кўрсатадиган шу соҳа мутахассислари, ОАВ вакилларига қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз:

Аввало, муаммолар ҳақида гап кетганида, бугунги кунда бу ҳолат нафақат “Шўртан”, балки бошқа жамоаларда ҳам кузатилаётганлигини тан олишимиз керак. Фақат унинг даражаси ҳар қайси клубда турлича кўринишда бўлади. Муаммолар ечимини ҳам ҳар бир жамоа ўз билганича ҳал қилади. Шу жумладан бизнинг “Шўртан” клубимиз ҳам бу борада ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб ва биринчи навбатда ишончли бош ҳомиймиз – “Шўртаннефтгаз” МЧЖ кўмагига таяниб иш олиб бормоқда. Айнан мана шу масала юзасидан куни кеча клубимизнинг янги тайинланган Бош директори Камолиддин Раҳимов ҳам йиғилиб қолган саволларга сайтимиз орқали тўла-тўкис, аниқ ва равшан жавоб берди.

Шунинг учун ташқаридан туриб, нима бўлади?, қандай бўлади? ким ёрдам беради? қабилидаги гап-сўзларни кўпайтириш, ўқувчилар оммасининг фикрини чалғитиш ўринсиз ва мантиқсиз ҳолат деб биламиз.

Ўз ўрнида таъкидлаб ўтишимиз керак, айни пайтда жамоада иккинчи даврага тайёргарлик бўйича аниқ режа асосида қизғин иш олиб борилмоқда. Малакали мутахассислар – Виталий Легай ҳамда Геннадий Кочнев қўл остида тажрибали футболчилар билан бир қаторда маҳаллий истеъдодлар, ўринбосарлар таркибида ўз ўйинлари билан мураббийлар ишончини қозониб келаётган умидли ёшлар ҳам машғулотлар жараёнида фаол иштирок этишмоқда. 11 июль санасида эса Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мусобақаларни ўтказиш Регламантига асосан “Шўртан” жамоасининг мураббийлар гуруҳи ва футболчилари Тошкентдаги Республика Спорт тиббиёт илмий-амалий марказида ўз соғликларини кўрикдан ўтказишади.

Яна бир энг асосий мавзу бу - бош мураббий масаласи. Тўғри, ҳозирча жамоада ушбу ўрин бўш турибди. Лекин бу вақтинча ҳолат. Ҳеч кимга сир эмас, ўзбек футболида “Шўртан”нинг ўз ўрни, мустаҳкам мавқеи, обрў-эътибори бор ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Шунинг учун ҳам “Оқ бўрилар” жамоасини бошқаришни ўзига муносиб ва шараф деб биладиган мутахассислар мамлакатимизда етарлича топилади. Шу кунларда бир қатор номдор, малакали мураббийлар клуб раҳбариятининг эътиборида турибди. Номзодлар билан қизғин музокаралар олиб борилмоқда. Тез орада кун тартибидаги ушбу муҳим масала ҳам ўз ечимини топади. 


Манба: fcshurtan.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz