Қайднома

Қидирув

Руни: «Янги синовларга тайёрман»

Руни: «Янги синовларга тайёрман»

  11.07.2017 08:46
  0
  652
Руни: «Янги синовларга тайёрман»

"Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни мерсисайдликлар сафига қайтгач матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Эртага янги жамоадошларим билан учрашишдан хурсанд бўламан. Ўйлашимча бу мен учун ҳам, "Эвертон" учун ҳам жуда қулай вақт.

Йил ажойиб ўтишига ишонамиз. Биз олдинга боришга ва клубга совринлар келтиришга ишонамиз. Қайси позицияда ўйнайман? Мураббий машғулот вақтида ҳаракатларимни кўриб, қарор қабул қилади.

"Эвертон" мен учун қариялар уйига айланмайди. Ўйнашни, ғалаба қозонишни ва муваффақиятга эришишни истайман. Янги синовларга тайёрман", - дейди Руни.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz