Қайднома

Қидирув

Футбол фахрийси китоби

Футбол фахрийси китоби

  11.07.2017 09:21
  1
  612

Виталий  Капустянский - «Пахтакор» ташкил этилган йиллар жамоа сафида ўйнаганлар орасида бугун Тошкентда кексалик гаштини сураётган 4 нафар собиқ футболчидан бири. Ундан ташқари, Владимир Трошин, Искандар Фозилов  ва Манноп Ёқубов ҳам пойтахтимизда истиқомат қилмоқдалар. Виталий футболга 50-йиллар бошида Тошкентдаги «Пишевик» стадионида қадам қўйган. Кейинчалик  Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Мақсуд Шарипов, Риваль Зокиров каби футболчилар қатори «Пахтакор» таркибида жой олди. У балоғат ёшига етгач, ҳарбий хизматни армия клублари сафида ўтади. Фаолиятини «Чирчиқ»да якунлагач ҳам, футбол билан хайрлашмади. Махсус ҳакамлик курсларида таҳсил олиб, малакали реферилардан бирига айланди. Капустянский хусусан, Ўзбекистон чемпионати, собиқ иттифоқ биринчилиги иккинчи ва биринчи лигаларида ишлади. 1970 йилга келиб, Республика тоифасидаги ҳакам мақомини олди. Виталий Капустянский ўзбек футболининг буюк намояндалари хотирасига бағишланган кўплаб турнирлар ташкилотчисидир. Айнан унинг ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида машҳур футболчиларимиз шарафига ёдгорликлар ўрнатилганини алоҳида айтиш ўринли. Яқинда футбол фахрийси ҳаётида унутилмас воқеа рўй берди: унинг қаламига мансуб ««Мне есть что вспомнить...» номли китоб нашрдан чиқди. Муаллиф унда ўз ҳаётидаги муҳим воқелар, фаолияти, дўстлари, ҳамкасбларида ҳақида ҳикоя қилган. Ўз ўрнида, Виталийни туғилган куни билан чин юракдан табриклаймиз ва унга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр тилаймиз.

Владимир Сафаров


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


tabrik
11.07.2017 09:58

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz