Қайднома

Қидирув

Ж.Корея терма жамоаси йиғинни эртароқ бошламоқчи

Ж.Корея терма жамоаси йиғинни эртароқ бошламоқчи

  11.07.2017 10:02
  0
  324
Ж.Корея терма жамоаси йиғинни эртароқ бошламоқчи

Жанубий Корея миллий терма жамоаси янги бош мураббийи Шин Тэ Йонг жамоани ЖЧ-2018 саралашининг қолган 2та ўйинига яхши тайёрлаш учун режа ишлаб чиқмоқда. Жумладан, кореялик мураббий термани ҳал қилувчи ўйинлар олдидан эртароқ йиғмоқчи.

Жанубий Корея терма жамоаси 31 август куни ўз уйида Эронни қабул қилса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон меҳмони бўлади. Дастлабки режага кўра, миллий терма 28 август куни йиғинни бошламоқчи эди. Боиси, 27 август куни Кей-лигада тур ўйинлари ўтказилади. 

Шин Тэ Йонг эса жамоани белгиланган вақтдан 1 ҳафта илгари йиғишни кўзламоқда. Кей лига клублари мураббийлари терма жамоага ёрдам беришга тайёр эканликларини маълум қилишди. Энди Кей лига директорлар кенгаши ушбу масалани муҳокама қилади. Мураббийнинг талаби бажарилса, Шин Тэ Йонг 21 августдан бошлаб футболчиларни тайёрлаш имкониятига эга бўлади. 

Корея миллий чемпионати ўйинларини кузтаётган мутахассис терма жамоага номзод футболчиларга қўйиладиган талабни қисқача баён қилди: "Биринчи навбатда 90 дақиқа давомида бор кучини бериб ўйнайдиган футболчиларни термага таклиф қиламан".

Айтганча, Жанубий Корея ОАВлари хабарига кўра, Ки Сонг Йонг ("Суонси") ва Сон Хеунг Мин ("Тоттенҳем") ЖЧ саралаш босқичидан ўрин олган Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда майдонга туша олишади. 
Сон Хеунг Мин кейинги ҳафта Туманли Альбионга учиб кетади. Лекин у ўз клубининг АҚШга қиладиган турнесида иштирок этмайди. У 12 август куни старт оладиган Англия премьер-лигасида майдонга тушиши мумкин.

Тиззасидаги жароҳатидан аста-секин фориғ бўлаётган Ки Сонг Йонгнинг ҳам ҳолати яхшиланмоқда. Терма жамоа шифокорлари фикрича, Ки Сонг Йонг Қатар билан ўйинда жароҳат олмаган. У эски жароҳатини янгилаб олган, холос.

Шунингдек, бу йил қишда Франциянинг "Дижон" клубига ўтган яримҳимоячи Квон Чанг Хун ҳам бош мураббий Шин Тэ Йонгнинг назарига тушган. Ўтган ҳафта у ўз жамоасининг "Нанси" билан ўртоқлик ўйинида иштирок этиб ўйинда киритилган ягона голга ҳаммуаллифлик қилган. Куни кеча Шин Тэ Йонг Франция чемпионатида қатнашувчи ушбу футболчи билан видеоқўнғироқ орқали 20 дақиқа мулоқот қилганлиги маълум бўлди.

8 июль куни Кей-лига доирасидаги "Чонбук" - "Улсан", 9 июль куни эса "Сувон" - "Жежу Юнайтед" ўйинларини бевосита стадиондан туриб кузатган Шин Тэ Йонг маҳаллий матбуотга берган интервьюсида ёшидан қатъий назар термага фойдаси тегадиган ҳар қандай футболчини таркибга жалб қилишини таъкидлаган. 

"Менга футболчининг ёши фарқсиз. Жамоага фойдаси тегса Ли Донг Гук (39 ёш; "Чонбук")ни ҳам чақиришим мумкин. Мен 1-2 йилни эмас, 1-2 та ўйинни ҳал қилмоқчиман. Ҳамма нарсани шу 2 ўйинга тикканмиз. Эрон термаси аввал гол уриб олса, вақтни чўзиш пайида бўладиган жамоалардан ҳисобланади. Биз ҳамма нарсага тайёр туришимиз ва 3-4та вариантни ўйлаб қўйишимиз керак", — деди Шин Тэ Йонг "Sports Seoul" нашрига берган интервьюсида.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.