Қайднома

Қидирув

McDonalds ФИФА билан шартномани бекор қилмоқчи

McDonalds ФИФА билан шартномани бекор қилмоқчи

  11.07.2017 14:27
  0
  609
McDonalds ФИФА билан шартномани бекор қилмоқчи

McDonalds раҳбарияти ЖЧ-2018 билан боғлиқ аҳлоқий муаммолар сабабли, ФИФА билан ҳомийлик борасидаги ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида ўйламоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, компания ФИФАдаги коррупция можаролари ва Россия терма жамоаси футболчиларининг ЖЧ-2014 мусобақасида оммавий допинг истеъмол қилгани ҳақидаги хабарлардан норози. Шу туфайли ташкилот ЖЧ-2018 мусобақасидан олдин ҳамкорликни тўхтатиши мумкин.

Forbes хабарига кўра, McDonalds ФИФАга йилига 10-25 миллион доллар тўлайди. Амалдаги шартнома 2022 йилгача мўлжалланган. Бироқ уни муддатидан олдин бекор қилиш учун McDonald's 100 миллион доллар тўлашига тўғри келади.

«ЖЧ-2018 ҳомийлари ФИФА билан ҳамкорликни йўлга қўйгани учун тез-тез асабийлашмоқда. Агар ташкилот ҳомийлар ва мухлисларнинг ишончини тикламоқчи бўлса, ислоҳотларни ўтказиши лозим. Блаттер ФИФАни тарк этиб бўлди, аммо унинг издошлари ҳамон ишламоқда»,-деди McDonalds билан боғлиқ вазиятни изоҳлаган маданият ва спорт бўйича Буюк Британия парламент қўмитаси раҳбари Дамиан Коллинз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz