Қайднома

Қидирув

"Олмалиқ" Белорусь клубини мағлуб этди

"Олмалиқ" Белорусь клубини мағлуб этди

  11.07.2017 15:23
  0
  586

"Олмалиқ" 10 июль куни Белоруссия олий лигаси вакили "Нафтан" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди. Мазкур баҳсда жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков машғулотларда иштирок этаётган барча футболчига имконият берди. Ўйин анча қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Ўйин давомида футболчиларимиз рақибдан ҳар томонлама устунликка эришишди. Учрашувда илк голга жамоамизнинг янги вакили Зафар Полвонов муаллифлик қилди. У Камоллиддин Мурзоев томонидан ошириб берилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлади. Орадан кўп ўтмай Полвонов Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга ҳисобни 2:0 кўринишга келтиришига кўмаклашди.
Иккинчи таймда жамоамиз аъзолари кўплаб голли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. 

Ўйин давомида ҳар бир футболчининг айни дамдаги тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилди.

Ўртоқлик учрашуви.
"Олмалиқ" - "Нафтан" (Новополоцк) 2:0
Голлар: 
Зафар Полвонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
"Олмалиқ" таркиби: Хуршид Ходжаев, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Шоҳназар Норбеков, Игорь Йелич, Дилшод Жўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Камолиддин Мурзоев, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Низомиддин Зиёвутдинов, Вусал Магеррамов, Азиз Суюнов, Хуршид Мухторов, Шахбоз Умаров, Лутфулла Тўраев, Фарҳод Мусабеков, Шота Григалашвили, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Санжар Рихсибоев, Виктор Клишин, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz