Қайднома

Қидирув

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди

  12.07.2017 08:48
  0
  483
Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 11 июль куни Additional Assistant Referees (AAR) – дарвоза ортидаги қўшимча ҳакамлар учун ОФК семинари старт олди.

Мазкур семинарда жами 40 нафар осиёлик реферилар қатнашди. Ўзбекистонлик ҳакамлардан Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Ильгиз Танташев иштирок этди. Ўзбекистонлик мутахассис Фарҳод Абдуллаев барча семинар иштирокчиларига инструкторлик қилди.

Маълумот учун, дарвоза ортидаги ҳакамлар жарима майдончасида баҳсли ҳолатлар ҳамда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани бўйича бош ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам берадиган қўшимча ҳакамлар саналади.

Дарвоза ортидаги ҳакамлар тизими ОФК Ҳакамлар қўмитаси томонидан 2016 йилнинг сентябрь ойида маъқулланган эди. Амалда эса мазкур тизим биринчи марта 21 август куни бўлиб ўтадиган “Ал-Айн” (БАА) ва “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) клублари ўртасидаги ОЧЛ–2017 турнири чорак финал илк ўйинида синовдан ўтказилади.

Аввалроқ Ильгиз Танташев ОЧЛ–2017 чорак финал илк ўйинидан ўрин олган ҳамда 22 август куни ўтказиладиган “Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) ўйинида дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарвоза ортидаги ҳакамлар биринчи марта шу йилнинг апрель ойида, Ўзбекистон Биринчилиги 3-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” –  “Зомин” (1:3) ўйинида синовдан ўтказилганди. 


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz