Қайднома

Қидирув

Ярим довон ортда қолганда...

Ярим довон ортда қолганда...

  13.07.2017 00:26
  0
  765
Ярим довон ортда қолганда...

Дунёга машҳур transfermarkt.de сайти маълумотларига назар ташласак, олий лигамизда ўйнаётган 401 нафар футболчининг умумий трансфер нархи 50,21 млн. фунт стерлингга етибди.

Лекин қуйидаги статистик таҳлилимиз пул ёхуд молиявий масалалар эмас, балки юқори табақамиз биринчи давраси якунидан кейин юзага келган айрим кўрсаткич ва фактлар ҳақида.

Биласиз, тўпурарлар пойгаси пешқадами - Марат Бикмаев таъ­қибчиларидан анча илгарилаб кетишга улгурди. Шунингдек, нақ 25та ўйин меҳмон жамоалар ғалабаси билан тугагани ҳам мавсумнинг иккинчи ярмига янада кучлироқ қизиқиш билан қарашга ундайди, албатта.

Жамоавий интизом: сариқҒқизил карточка, пенальти...

«Навбаҳор» интизом устида ҳали жиддийроқ ишлаши керак. Зеро, сариқ карточка олиш масаласида айнан Наманган жамоаси олдинда бормоқда - 39та. «Шўртан» эса тартибли ўйинлари билан ажралиб турибди. Эътибор қаратинг, ғузорлик футболчилар 15та ўйинда 17тагина сариқ карточка олишди. Умуман олганда, олий лиганинг 1та ўйинига ўртача ҳисобда 3,4та «сариқ» тўғри келди.

Пенальтилар статистикасига келсак, 12-турда ҳакамлар 11 метрли нуқтага бирор марта ишора қилишгани йўқ. «Динамо» - пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлмаган ягона жамоа. «Бухоро» эса 11 метрли жарима зарбасидан ҳали бирор марта жабр чеккани йўқ.

1

2

3

4

5

6

Бунёдкор

20

 

 

1 (0)

1 (0)

Бухоро

19

1

1

7 (5)

 

Динамо

22

2

 

 

1 (1)

Локомотив

23

 

 

5 (5)

3 (0)

Навбаҳор

39

2

1

1 (1)

8 (6)

Насаф

21

 

 

2 (2)

2 (2)

Нефтчи

29

1

1

1 (1)

2 (2)

Машъал

30

1

2

3 (2)

3 (1)

Металлург

25

1

 

2 (1)

4 (3)

Обод

27

1

 

1 (0)

3 (3)

Олмалиқ

33

1

 

3 (3)

4 (3)

Пахтакор

29

 

2

3 (1)

1 (1)

Сўғдиёна

22

3

1

6 (4)

3 (3)

Шўртан

17

 

2

3 (2)

3 (3)

Қизилқум

27

 

 

4 (3)

3 (2)

Қўқон-1912

22

 

 

2 (2)

3 (2)

Жами

405

13

10

44 (32)

44 (32)

Голлар: 75-90-дақиқалар самараси

119та ўйинда жами 289та гол урилди. Бу 1та баҳсга ўртача 2,42та гол тўғри келишини англатади. Ўйинни катта шиддат билан бошлашда «Қўқон-1912» жамоаси якка пешқадам. Қўқонликлар 1-15-дақиқалар оралиғида 6та гол уришди. Ўйиннинг охирги қисмида гол уриш бобида эса ҳавас қиладиган даражада захира кучига эга «Локомотив»  бошқалардан бир бош устун - 11Қ1та гол. Умуман, биринчи даврада қайд этилган голлардан 66таси (бошқача айтганда, 22,8 фоиз) 75-90-дақиқалар оралиғида урилди.

Клуб

1-15

15-30

31-45

45Қ

46-60

61-75

75-90

90Қ

Жами

Бунёдкор

3

1

 

 

1

5

2

1

13

Бухоро

4

3

6

 

1

6

4

1

25

Динамо

2

3

1

 

4

2

5

1

18

Локомотив

2

3

5

1

5

5

11

1

33

Навбаҳор

2

4

 

 

3

2

5

 

16

Насаф

1

7

 

 

3

2

9

 

22

Нефтчи

1

 

1

2

1

3

4

 

12

Машъал

2

1

2

 

3

2

4

1

15

Металлург

2

5

4

 

4

1

3

 

19

Обод

 

1

1

 

1

5

1

1

10

Олмалиқ

2

 

 

 

4

4

1

1

12

Пахтакор

2

 

4

 

4

5

3

1

19

Сўғдиёна

1

2

2

2

2

3

6

1

19

Шўртан

2

4

1

 

2

1

3

1

14

Қизилқум

2

1

3

1

4

2

2

 

15

Қўқон-1912

6

4

2

3

3

2

3

 

23

Жами

34

39

32

9

45

50

66

10

285

Юбилей: расмийлаштирилган ва кутилаётган кўрсаткичлар

***

«Насаф» олий лигадаги 600-ўйинини ўтказиб, бу маррадан ошган 7-жамоа бўлди.

Олий лигада атиги 9та жамоа 200тадан кўп ўйинда ғалаба қозонган. Улар орасида «Пахтакор» якка пешқадам - 511та ютуқ. «Машъал» жорий мавсум ушбу элит рўйхатга 10-жамоа сифатида қўшилиш имкониятига эга.

«Насаф» ўз майдонида 16-марта уйда 4:0 ҳисобида зафар қучди. Қаршиликлар меҳмондаги ўйинларда 2 марта шундай ҳисоб қайд этишган. Эътиборлиси, «Насаф» жорий мавсумга қадар 4:0 ҳисобини охирги марта 2013 йили Гулистонда расмийлаштирганди.

«Пахтакор» сафар учрашувларида 6-марта 4:1 ҳисобида устун келди. Қизиғи, «шерлар» ўтган йили ҳам айнан «Обод» майдонидан шундай натижа билан қайтишганди.

***

«Насаф» яна битта дуранг қайд этса, бу борада «Бухоро» ва «Динамо»га етиб олиши мумкин - 115та.

«Пахтакор»нинг дуранг ва мағлубиятлари сони тенг  - 123тадан бўлишига 2та «сулҳ» етишмаяпти.

«Динамо»нинг дуранг ва мағлубиятлари орасидаги фарқ  200та (118 - 318)га етиши учун 3та муросали ўйин керак.

«Бухоро» яна 4та ўйинда ғалаба қозонса, бу борада 300та ютуқ маррасига етади.

«Машъал» яна 8та ўйинда ютқазса, жами мағлубиятлари сони 200тага етади.

«Навбаҳор» рақиблар дарвозасини яна 6 марта нишонга олса, бу борада 1300та гол маррасини забт этади.

«Насаф»нинг 1100-голни нишонлаши учун яна9та аниқ зарба керак.

«Нефтчи»нинг қўйиб юборган голлари сони 800тага етиши мумкин (ҳозир 791та).

Жорий мавсум майдонга тушган ёши энг катта футболчи - Акмал Холматов («Шўртан»). 1976 йилнинг 4 апрелида туғилган ярим ҳимоячи 6 май куни меҳмонда «Бухоро»га қарши кечган баҳс (0:2)да майдонга тушганида, 41 ёш 1 ой 2 кунлик эди. Ўйинга қўшилган 37 ёшдан катта футболчилар эса 3 нафар - Алексей Николаев, Ҳикмат Ҳошимов ва Руслан Вагапов.

Захира кучи: қойил, «Динамо»!

119та баҳсда 40та гол захирадан майдонга тушган футболчилар ҳисобига ёзилди. Бу жами голларнинг 13,84 фоизига тенг демакдир. Фақат 7-турда «жокер»лик кузатилмади. 4 ва 8-турларда эса 5тадан гол захира кучи ҳиссасига тўғри келди. «Пахтакор» захирачилари 10-турга келибгина гол уришга муваффақ бўлишди, «Бунёдкор»да илк «жокер» 14-турда кўзга ташланди. «Металлург» ва «Қизилқум»  захира футболчиларига эса гол уриш ҳали насиб этганича йўқ. «Динамо» ҳужумчиси Амиржон Сафаров ўтган йил биринчи лигада кўз-кўз қилган тўпурарлик қобилиятини эслаган кўринади. У захирадан майдонга тушиб 4та голга муаллифлик қилди. Умуман, захира кучи самараси бобида айнан Самарқанд клуби ўрнак бўляпти - 7та гол. Айтганча, «Обод»нинг жами голларидан тенг ярми захира ўриндиғи вакиллари ҳиссасида.

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида 2тагина «хет-трик» қайд этилди. 7-тур ўйинида Суҳроб Бердиев («Қўқон-1912») «Металлург» дарвозасини 10, 54 ва 75-дақиқаларда нишонга олиб, майдон эгалари ғалабасини таъминлади - 3:0. «Металлург» ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев эса 13-тур доирасида «Обод»га қарши кечган сафар ўйининг 38, 46 ва 85-дақиқаларида гол уриб, 4:1 кўринишидаги ғалабага катта ҳисса қўшди.

pfl.uz сайтида берилган ўйин қайдномалари асосида ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz