Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»нинг легионерлари сафга қўшилишди

«Навбаҳор»нинг легионерлари сафга қўшилишди

  13.07.2017 09:21
  0
  649
«Навбаҳор»нинг легионерлари сафга қўшилишди

«Навбаҳор»нинг иккинчи даврага олиб бораётган тайёргарлиги давом этмоқда. Дастлабки кунги машғулотларда жамоа легионерлари Дарко Станоевич, Неманья Йовановичлар Сербия жўнаб кетганликлари сабабли қатнаша олишмаганди.

Шунингдек, Ойбек Қиличев ҳам айрим сабабларга кўра йиғинга қўшила олмаганди. 

Бугун ҳар уч футболчи Наманганга етиб келишди. Сўнгги пайтларда Йованович ва Қиличевларни иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишлари мумкин деган гап-сўзлар пайдо бўлганди.

«Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов бу каби гап-сўзлар миш-мишдан ўзга нарса эмаслигини билдириб, ҳар икки футболчини ҳам фаолиятларини "Навбаҳор"да давом эттиришини маълум қилди.

Шу ўринда давралар оралиғида таркибни кучайтириш борасида селекция ишларини давом этаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz