Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 56-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 56-сонида

  13.07.2017 10:31
  0
  829
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 56-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 56-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Келажакка умид боғдаб…

Марказий Осиё футбол ассоциацияси тасарруфидаги яна бир мусобақа якунига етди. CAFA Cup - ўзгарувчан турнир ва бу сафар у ўсмирлар ўртасида кечди. Нима сабабдан ўтган йили ёшлар тоифасида ўтказилган турнир бирдан ўсмирлар даражасига туширилди, бунисидан бехабармиз-ку, аммо бу ўзгариш Ўзбекистон терма жамоаси учун омадсиз келганини энди бемалол айтиш мумкин...

- Янги «шерлар» билан танишдингизми?

Сешанба куни «Пахтакор» марказий стадионининг анжуманлар залида клуб раҳбарияти томонидан давралар оралиғида жамоа таркибига қўшиб олинган янги футболчилар кенг оммага расман таништирилди...

- Илк босқичдаги фаоллик гашти

Олий лиганинг муросасиз курашлар ва кутилмаган ҳисобларга бой ўтган дастлабки босқичида қайси футболчилар фаоллик кўрсатишди? Ким дарвозаси дахлсизлигини сақлашда бошқа ҳамкасбларига намуна бўлди-ю, мудофаа чизиғи мустаҳкамлигини таъминлаш чоғида кимлар маҳорат кўрсатди? Ушбу рўйхатга ярим ҳимояда жавлон урганлар ва тўп-урарлик маҳоратини намойиш этган ҳужумчиларни ҳам қўшса, ажойиб жамоа ташкил топади.

- ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ: «МАЛАЙЗИЯГА ҚАЙТИШ НИЯТИМ ЙЎҚ ЭМАС»

Малайзия чемпионатида фаолият юритган ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ва ҳужумчи Фарҳод Тожиев иккинчи даврада «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилишади. Ҳар икки футболчи жамоанинг Минскда давом этаётган ўқув-йиғин машғулотига қўшилишган. Биз Минск шаҳрида бўлиб турган Лутфулла Тўраев билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Омад сенга, Шомуродов!

Сўнгги йилларда ўзбек футболида «Эшитдик-да!» рукни остида тарқаладиган маълумотлар кўпайиб бормоқда. Асосан ҳажвий журналларга мос келадиган бундай хабарларнинг аксарияти нотўғри бўлиб чиқсада, айрим ҳолларда ҳақиқатга мос келадиганлари ҳам топилади. Ўнтадан биттаси. Балки йигирмадан биридир?!

- АЗИЗ ИБРАГИМОВ: «ЕЧЛДА ЎЙНАШНИ МАЪҚУЛ КЎРДИМ»

Энди Латвия чемпионатида ҳам тўп сурадиган футболчига эгамиз. Аниқроғи, тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўзини ушбу мамлакат футболида синаб кўради. Азиз Ибрагимов янги жамоаси сафига етиб бориб, илк машғулотда қатнашишга ҳам улгурди. Биз футболчимиз билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Статистика

БИР ДАВРАЛИК ХУЛОСА

Олий лига-2017 биринчи давраси якунларини сарҳисоб қилишда давом этамиз. Бу сафарги таҳлил Гол}пас тизими бўйича етакчилик қилаётган футболчилар кўрсаткичларига аталади.

- «Ини»га сиғмай қолган грандлар

Европа клубларининг Осиё ва Америкага юриши ҳақида

- Александр Кокорин: «Олдин Клопп ёқарди, энди «Зенит»ни танлайман»

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин маълум сабабларга кўра, Конфедерациялар кубогида Россия терма жамоаси сафида ўйнай олмади. Яқинда Championat.com сайти ушбу футболчи билан суҳбат уюштириб, турли мавзулардаги саволларга жавоб олди.

- Биз билмаган Алексис

Аэропортга етиб боргунча ҳеч ким миқ этмади. Нимани ҳам гапиришсин? Мураббий Марсело Бьелса фикрини кийим алмаштириш хонасидаёқ баён этиб улгурган: Видаль бирорта топшириқни бажаролмади, Медель ҳимояни сайр майдонига айлантирди, Санчес эса юқоридан узатилган тўплар учун курашмади...

- РЕКОРДГА МОЙИЛ АПЛ

«Эвертон»нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ёзги трансферлар мавсумининг дастлабки йирик харидларидан бирига айланди. «Қизил иблислар» ушбу харид орқали Англия премьер-лигаси рекордини ўрнатишди. Сир эмаски, бунгача ҳам АПЛда кузатилган энг қимматбаҳо трансферларга гувоҳ бўлганмиз. Бугунги фотожамланмада йирик сумма эвазига туманли ўлка клубидан қўним топган 10 нафар футболчи ҳақида сўз боради.

- Тиниб-тинчимас Tiempo

Пуйоль ва Рамос, Роналдиньо ва Пирло, Мальдини ва Тотти - бу футбол юлдузларини қандай хислатлар бирлаштиради? Албатта, машҳурлик ва Tiempo бутсаларига бўлган садоқат.

- ЯНГИ ХАРИД

Польшада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси Дани Себальос янги мавсумни «Қироллик клуби»да бошлайдиган бўлди...

ГАБРИЭЛЬ БАТИСТУТА: «ИНТЕРВЬЮ ВА МОЖАРОЛАРГА ҲУШИМ ЙЎҚ»

Аргентинада Марадона ва Мессидан бошқа юлдузлар ҳам бисёр бўлган. Шулардан бири Габриэль Батистутадир. Айни пайт 48 ёшда бўлган Батигол ҳамон футбол билан ошно. Яқинда у ФИФА расмий сайтига интервью берди.

- ЧИЙРИҚДА ЧИНИҚҚАН ЧЕМПИОН

Конфедерациялар кубоги-2017га иккинчи таркиб билан ташриф буюрган Германия терма жамоаси мусобақа ғолибига айланди. Муваффақиятнинг асосий сабабчиси сифатида яна Йоахим Лёв эътироф этилмоқда. Биз эса Бундестимнинг бош мураббийи ҳақида дурустроқ маълумотга эга эмасмиз. Жиддий ислоҳотларга дадил қўл урадиган мутахассис мураббийлик соҳасига қандай келган? Унинг футболчилик фаолияти қаерда кечган? Шу каби саволлар кўпчиликни қизиқтиради, деган умиддамиз.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz