Қайднома

Қидирув

Бугун "Навбаҳор" назорат учрашуви ўтказади

Бугун "Навбаҳор" назорат учрашуви ўтказади

  14.07.2017 08:50
  0
  552

Иккинчи даврага тайёргарликнинг дастлабки босқини Наманганда ўтказаётган жамоамиз бугун давралар оралиғидаги биринчи назорат ўйинида иштирок этади. "Марказий" ўйингоҳда соат 19:00да бошланадиган учрашувда футболчиларимизга биринчи лига вакили "ЎзДонгЖу" (Андижон) жамоаси рақиблик  қилади. Кеча кечки пайт бўлиб ўтган машғулотдан сўнг "Навбаҳор" клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозаров қабулида бўлишди. Йиғилишда жамоанинг чемпионатдаги иштироки муҳокама қилинди. Шу билан биргаликда клубга янги президент тайинланди. Эндиликда Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Шокирджанович Абдураззоқовн клуб президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради. Йиғилиш ҳақида батафсил тез орада сайтимиз орқали маълумот берамиз.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz