Қайднома

Қидирув

Синов баҳсида "Насаф" ғалаба қозонди

Синов баҳсида "Насаф" ғалаба қозонди

  15.07.2017 01:02
  0
  589

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган Қашқадарёнинг икки жамоаси -“Шўртан” ва “Насаф” бугун Ғузорда назорат учрашувини ўтказди. “Насаф” клуби расмий сайти хабарига кўра,  назорат учрашувида асосан “Насаф” сафида  ўринбосарлар жамоаси  ва жамоа фарм клуби таркибида кўпроқ майдонга тушаётган ўйинчилар ҳаракат қилишган. Мураббийлар томонидан келгусида асосий таркибга жалб этиладиган ўйинчилар назоратдан ўтказилган. Учрашувнинг 38-дақиқасида ташкил этилган ҳужумда Ислом Рашидхонов тўпни чиройли тарзда Ислом Кенжабоевга ошириб берди. Ислом Кенжабоев дарвоазабон Элдор Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якун топди.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” жамоаси мураббийлари  кўпроқ асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширди. Улар билан тенгма-тенг кураш олиб борган “Насаф” футболчилари  вақт ўтган сайин майдон эгаларига ташаббусни бериб қўйишди. Учрашувнинг 51-дақиқасида қаршиликлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани учун учрашув ҳакам улар дарвозасизга 11 метрлик жарима белгилади.

Пенальтини Игорь Таран бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Бойматов гол киритиб, ҳисобни 2:1 кўринишга ўзгартирди.

“Албатта бугунги учрашувда майдонга тушган футболчиларимиз ўзлари ҳақида яхши таасурот қолдира олишди. Уларнинг майдонда ҳамжиҳатлик билан қилган чиройли ҳаракатлари томошабинлар томонидан олқишларга сазовор бўлди. Ўйлаймизки, бу футболчилар орасида клубимиз шаънинин ҳимоя қила оладиган футболчилар кўплаб топилади”, деб ёзмоқда Қарши клуби расмий сайти.

“Насаф” навбатдаги назорат учрашувини 17 июль куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўтказади.

 Назорат учрашуви

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 2:1 (0:1)

14.07.2017. “Ғузор” марказий стадиони.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Фарход Усмонов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Асрор Хўжаев (Қарши)

Голлар: Игорь Таран (пен.), 51’-0:1, Элдор Бойматов, 86’ – 2:1 – Иcлом Кенжабоев, 38’-0:1

 “Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 4.Нурали Падаров, 3.Мирмуҳсин Сатторов, 10.Хасанбой Эргашев, 29.Акром Бахромов, 22.Шамсиддин Сагдуллаев, 7.Олим Каримов, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 11.Жасур Холтўраев.

Захирадан майдонга тушганлар: 93.Алибек Тўропов, 27.Евгений Кочнев, 15.Обид Жўрабоев, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 12.Достон Абдурахмонов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран.

Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (35.Абдувоҳид Неъматов 78), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Акмал Мозговой (14.Дадажон Маматқулов 78), 7.Дилшод Саитов, 10.Ислом Рашидхонов (16.Худоёрхон Сагдуллаев 62), 18.Сирожиддин Қўзиев (4.Отабек Комилжонов 70), 28.Сардор Саъдуллаев (15.Наврўз Изатиллаев 57), 32.Ислом Кенжабоев (22.Ойбек Бозоров 65), 34.Илҳомжон Алижонов, 38.Шерзод Насруллаев, 45.Дилшод Хушбаков (33.Шоҳмалик Комилов 78).


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz