Қайднома

Қидирув

"Қўқон-1912"да ҳам назорат ўйини...

"Қўқон-1912"да ҳам назорат ўйини...

  15.07.2017 01:29
  0
  480

«Қўқон-1912» Чирчиқ шаҳрида 2-даврага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказиляпти. Таркибда «Пахтакор» жамоаси аъзоси, ҳужумкор яримҳимоячи Темур Толипов кўрикдан ўтмоқда. Толипов 1-даврада Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ўйнаган. Шунингдек «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлган, асли қўқонлик Азамат Мамажонов ҳам мураббийлар назоратидан ўтмоқда.

Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоров Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди. Сербиялик легионерлар Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевац 18 июлгача таркибга келиб қўшилади. Тажрибали ҳимоячи Александр Мерзляков жароҳатидан аста-секин фориғ бўлмоқда. У асосий гуруҳ машғулотларида иштирок этяпти.

Бугун футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишди. «Кўклар»да асосий таркиб футболчилари ҳаракат қилган бўлса, «Қизиллар»да ёшлар ўйнади. Ўйинда 3:1 ҳисобида «кўклар» ғалаба қозонди. Голлар Н.Отақўзиев, С.Бердиев, С.Ҳамидов ва Т.Толипов ҳисобига ёзилди.

«Кўклар»: Никита Рибкин, Азамат Мамажонов, Акмал Холмуродов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Қувондиқ Рўзиев, Собир Ҳамидов, Жамшид Ҳасанов,Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

«Қизиллар»: Азиз Ашуров, Исмоил Охунжонов, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Дониёр Тўлашев, Иқбол Маликжонов, Шоҳруҳ Эргашев, Иброҳим Раҳимов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Темур Толипов, Достон Мелиқўзиев.

 


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz