Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: «Ҳозирги кунда энг яхшилар таркибдан ўрин олган»

Равшан Ҳайдаров: «Ҳозирги кунда энг яхшилар таркибдан ўрин олган»

  15.07.2017 09:34
  0
  975
Равшан Ҳайдаров: «Ҳозирги кунда энг яхшилар таркибдан ўрин олган»

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров саралаш турнири стартидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.

"Аввало, ушбу турнир ташкилотчиларига ҳамда Осиё Футбол Конфедерациясига мазкур саралаш турнирини юқори савияда ташкил этишга шароит яратиб берганликлари ЎФФ ҳамда шахсан ўзим номимдан миннатдорчилик билдираман. Терма жамоалар учун яхши шароитлар яратилган", - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

"Биз ҳам ўз навбатида турнирга яхши мақсад ва вазифаларни кўзлаган ҳолда ташриф буюрдик. Гуруҳдаги барча жамоаларга омад тилайман. Ўйлайманки, турнирга етарлича ва яхши шароитда тайёргарлик кўрдик. Бугунги кунда терма жамоага машғулотларда ва турнирлар давомида ўзларини кўрсатган ва ҳар жиҳатдан терма жамоага муносиб футболчилар жалб этилган."

"U-22 терма жамоаси бу миллий терма жамоадан кейинги иккинчи жамоа. Бутун дунёда шундай. Шунинг учун бу терма жамоага ҳам эътибор катта. Ушбу турнир футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун яшигина имконият. Улар айнан шундай турнирлар ва юқори савиядаги рақибларга қарши ўйинлардан кейин тажриба тўплашлари ва ўсишлари мумкин. Ушбу турнир ҳам футболчиларга ажойиб имконият. Бу улар учун Осиё чемпионати мусобақаси трамплин вазифасини ўташи мумкин. Биз ҳам миллий терма жамоага муносиб футболчиларни етиштириб беришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз", - дейди Ҳайдаров.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz