Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

  15.07.2017 19:30
  1
  874
Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 17–23 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги Кожаэли музофотининг Измит шаҳарчасида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Бош мураббий Самвел Бабаян мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига 20 нафар футболчини жалб қилди. Йиғин ФИФА кунларида ўтказилмаётгани туфайли легионер футболчилар таклиф қилинмади.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”);

Ҳимоячилар: Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Шерзод Аъзамов (“Насаф”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Владимир Козак (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Бердиев (“Қўқон-1912”), Саламат Қуттибеов (“Локомотив”), Давронбек Умиров (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Мурод Тошматов (“Металлург”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”), Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”);

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Шоҳруз Норхонов (“Бунёдкор”).

Қайд этиш жоиз, жароҳати туфайли Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Уз билганидан колмабди Яна уша номлар
15.07.2017 19:44

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz