Қайднома

Қидирув

«Насаф»нинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага жалб этилди

«Насаф»нинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага жалб этилди

  15.07.2017 21:04
  0
  910
«Насаф»нинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага жалб этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 17–23 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги Кожаэли музофотининг Измит шаҳарчасида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Бош мураббий Самвел Бабаян мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига 20 нафар футболчини жалб қилди. Йиғин ФИФА кунларида ўтказилмаётгани туфайли легионер футболчилар таклиф қилинмади.

Булар орасида “Насаф” жамоасининг уч нафар футболчиси ҳам бор, ҳимоячиларимиз - Акмал Шораҳмедов ва Фарруҳ Сайфиев ҳамда ярим ҳимоячимиз - Баҳром Абдураҳимовлардир.

Акмал Шораҳмедов ва Фаррух Сайфиевлар бундан аввал ҳам миллий терма жамоамиз сафига таклиф этилганидан хабарингиз бор, Баҳром Абдураҳимов эса миллий терма жамоага илк марта жалб этилмоқда. Ушбу футболчимиз жамоамиз сафидаги кўрсатаётган мазмунли ўйинлари орқали терма жамоамиз мураббийларининг ниҳоят эътиборини қозонди.

Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-22 терма жамоамиз Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Аамирлигида бўлиб туришибди. Ушбу терма жамоамиз сафида ҳам олти нафар футболчиларимиз Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдухолиқов, Умиджон Эргашев, Азизжон Ғаниев ва Одилжон Ҳамробековлар бор.   

Бу футболчиларимиз 17 июл куни “Навбаҳор” жамоаси билан бўладиган назорат учрашувида майдонга тушишмайди.

Миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам шу куни эрта тонгда Туркияга жўнаб кетишади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz