Қайднома

Қидирув

ИнтерФУТБОЛ мухлисасининг Гейнрих, терма жамоа ва сайт ҳақидаги фикрлари

ИнтерФУТБОЛ мухлисасининг Гейнрих, терма жамоа ва сайт ҳақидаги фикрлари

  16.07.2017 00:14
  0
  773
ИнтерФУТБОЛ мухлисасининг Гейнрих, терма жамоа ва сайт ҳақидаги фикрлари

Яшаётган ҳаётимизда ахборот оқимини тезда билиш учун интернет сайтларининг инсонларга хизмат қилаётгани барчамизга маълум. Деярли хар куни минглаб фойдаланувчилар интернет сайтларидаги хабарларни кун бўйи кузатиб боришади.

ИнтерФУТБОЛ газетаси ва InterFUTBOL.uz сайти ҳам шулар жумласидан ҳисобланади. Маълумки, сайтимиз куни – бўйи фақат футбол ҳақидаги энг сўнгги хабарларни ёритишга бел боғлаган бўлиб, улар қаторида футболга оид инсонларнинг суҳбати ҳам жой олган.

Шу қаторда, биз бугун сайтимиздаги барча хабарларни оқизмай-томизмай, севиб ўқиб борадиган, ваъфодор мухлисамиз Суғдиёна Каримова билан интервью уюштиришни лозим топдик.

Эътиборингизга маҳсус журналистимиз Жалолиддин Қобилжоновнинг мухлисамиз Суғдиёна Каримова билан уюштирган қизиқарли суҳбатини ҳавола этамиз.

- Суғдиёна сиз мамлакатимиздаги кам сонли футболга қизиқадиган аёллар тоифасига кирасиз, чунки сиздек футбол севар аёлларни учратиш қийин. Футболга қизиқишизда ким катта роль ўйнайди?

- Авваламбор футболга қизқишимга Миллий терма жамоамиз ва ҳужумчиси Александр Гейнрих сабаб бўлган. Айнан Сашанинг ғайритабиий ҳаракатлари сабаб футбол спорт турига меҳрим тушган.

- Миллий терма ўйинларини мунтазам кузатиб борар экансиз, Эронга қарши баҳсни кузатгандирсиз? Хўш бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта термамиз ўйинларни қолдирмай кўриб бораман. Очиғини айтсам, Эронга қарши кечган ўйинда тактика йўқ эди. Таркиб хато тузилганди деб ҳисоблайман, футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишди, лекин ўйинда мурабийнинг қўли кўринмади.

Эрон жуда кучли, буни ҳаммамиз яхши билардик. Аммо ўша ўйинда бази бир футболчиларнинг майдонга тушурилишини нотўғри деб хисоблайман. Ахир бу ўртоқлик ўйин эмас, нима бўлганда ҳам кейинги ўйинларда Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаб қоламан.

- Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишига ишонасизми?

- Авваламбор яхши ният қилишимиз керак ҳали имкониятларимиз бор. Мағлубиятга қарамасдан, ўз ўрнимизни сақлаб қолдик умидни сўндирмаслик лозим. Олдинда иккита жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Шу ўйинларда 100 фоизлик натижа кўрсатишими керак ва шарт. Насиб қилса, албатта Россиядаги Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритамиз. Футболчиларни охиригача қўллаб-қуватлаб руҳий далда бериб туришимиз керак.

- Асосий саволлариимиздан бирига навбат етиб келди.  InterFUTBOL.uz сайтини қачондан бери кузатиб борасиз?

- Сайтга кира бошлаганимга тахминан 9 ойча бўлиб қолди. InterFUTBOL сайти бошқалардан ажралиб туради, айниқса, кунлик чоп этиладиган мақолалари билан. Шунинг учун бу сайтга кўпроқ кириб тураман ва янгиликлардан кун бўйи хабардор бўлиб бораман.

- Сир эмас, ИнтерФУТБОЛ бренди остида газета ҳам чоп этилади, ўқиб борасизми?

- Ҳа, албатта. Бўш вақтларимда ўқиб тураман. Лекин сайтни мунтазам кузатиб борганим учун янгиликлардан бехабар қолмайман.

-Сайтимиз ходимлари ҳақидаги фикрингиз?

- Аввалом, бор сайт ходимларига ташакур деб қоламан. Биз каби мухлислар учун кун давомида янгликларни ёритиб боришади. Шу жумладан, Акмал Эшонхонов , Абдулохон Исроилов ва сизга катта раҳмат айтаман.

Қолаверса, фурсатдан фойдаланиб, барчангизнинг фаолиятингизга омад тилаб қоламан. Бизни зериктирмасликка ҳаракат қилаётганинглар учун чин дилдан ташаккур билдираман.

- Раҳмат. Юртимизда сиздек футболсевар аёллар сони ошиб бораверсин. Мароқли суҳбат учун яна бир бор ташакур.

- Яна бир бор сайт фаолиятига омад тилайман. Мухлислар сафи кенгайсин!

Жалолиддин ҚОБИЛЖОНОВ суҳбатлашди.

Азиз мухлис энди сиз ҳам сайтимиз ходимларига қизиқарли интервью бериш имкониятига эгасиз.

Унинг учун ушбу Телеграм манзили орқали бизга мурожаат йўлланг ва буни сайтимиз орқали ўқинг.

Шунингдек, дўстларингизга биз ҳақимизда хабар беришни ҳам унутманг.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.