Қайднома

Қидирув

«Металлург» Чорвоқдан қайтиб келди ва жамоада ўзгаришлар бисёр

«Металлург» Чорвоқдан қайтиб келди ва жамоада ўзгаришлар бисёр

  16.07.2017 11:45
  0
  764
«Металлург» Чорвоқдан қайтиб келди ва жамоада ўзгаришлар бисёр

Мамлакат миллий чемпионатининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси биринчи ўқув-машғулот йиғинини якунлади.

Пойтахт вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чорвоқ сув омбори ёнида жойлашган “Металлург” сиҳатгоҳида олиб борилган машғулотлар асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказишга қаратилди. Ҳар куни ўйинчиларга икки маҳалдан жисмоний юкламалар берилди.

Мураббийлар томонидан танланган машғулотлар жамланмаси анчагина оғир, шунинг баробарида қизиқарли бўлганлигини эътироф этиш лозим. Асосий таркиб ҳам, ёшлар таркиби ҳам ўн кун мобайнида бир неча марта кросс югуришларини амалга оширишди.

Шу ўринда жамоадаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсак. “Обод” футболчилари Дониёр Ҳасанов, Аброр Ҳусиновлар билан шартнома имзоланган бўлса, “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Эсонқулов “Металлург”да ижара асосида тўп сурадиган бўлди.

Жамоа кўригида бўлиб турган Қадамбой Нурметовнинг клубда қолиш қолмаслиги назорат учрашувларидан кейин маълум бўлади. Биринчи даврада “Металлург” шарафини ҳимоя этган ҳимоячи Вусол Магеррамов “Олмалиқ”га, ярим ҳимоячи Дониёр Исмоилов эса “Динамо” жамоасига ижарага берилди.

“Бунёдкор” жамоасига тегишли бўлган марказий ҳимоячи Ислом Қобиловнинг ОЧ саралаш баҳсларидан сўнг ўз клубига қайтиши кутиляпти.

Шунингдек, биринчи даврадан кейин “Металлург” ҳимоячи Камронбей Копадзе, ярим ҳимоячи Фарҳод Намозов ва ҳужумчи Тимур Усмоновлар билан дўстона хайрлашди. Клуб мазкур футболчиларга биринчи давра мобайнидаги ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдиради.

“Металлург” футболчилари навбатдаги йиғинга 18 июлдан Чирчиқ шаҳрида тўпланишади. Клубнинг асосий таркиби “Бунёдкор”, “Қизилқум” ва “Истиқлол” жамоалари билан, ёшлар таркиби эса “Локомотив”, “Олмалиқ” (уйда ва сафарда) ёшлари ҳамда “Янгиер” жамоалари билан кўрик-назорат учрашувларини ўтказишга келишиб олган. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz