Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян: Бизни ҳар қанақасига қўллаган мухлислар ва журналистларга раҳмат

Самвел Бабаян: Бизни ҳар қанақасига қўллаган мухлислар ва журналистларга раҳмат

  16.07.2017 12:50
  0
  914
Самвел Бабаян: Бизни ҳар қанақасига қўллаган мухлислар ва журналистларга раҳмат

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 17-23 июль кунлари Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган. Йиғин бошланиши олдидан терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Uff.uz сайти учун фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзбекистон терма жамоаси олдига қўйилган вазифага тўғри муносабатда бўлган ва футболчиларни ҳар доим ортиқча тўсиқсиз терма ихтиёрига қўйиб юбораётган клублар бош мураббийлари ва раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Шунингдек мухлислар ва бизни ҳар қанақасига қўллаб турган журналистларга раҳмат. Ҳозир ҳамманинг тўғри муносабати ва хайрихоҳлиги биз учун ҳар доимгидан ҳам зарурроқ. Фақат шундагина Ўзбекистон терма жамоаси олдига қўйилган вазифани бажара оламиз.

Биз Ўзбекистон чемпионати биринчи даврасида ўзини кўрсата олган футболчиларни термага жалб қилдик. Бу билан энг яқин захира кучларини батафсил ўрганиб чиқиш имкониятига эга бўламиз.

Ушбу йиғинда иштирок этадиган футболчилар орасида катта эҳтимол билан саралашнинг сўнгги икки муҳим ўйинида майдонга тушадиганлар бор. Футболчилар терма жамоа муҳитини ҳис қилиб кўришлари биз учун жуда муҳим. 

Йиғин давомида иккита ўйиндан ташқари футболчиларни кўплаб назарий материаллар таништириб борамиз. Мақсад - Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларида илгари суриладиган тактик талабларни яна бир бор уларнинг ёдига солиш, - дейди Самвел Бабаян.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига 20 нафар футболчини жалб қилди. Йиғин ФИФА кунларида ўтказилмаётгани туфайли легионер футболчилар таклиф қилинмади.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”);

Ҳимоячилар: Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Владимир Козак (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Бердиев (“Қўқон-1912”), Саламат Қуттибеов (“Локомотив”), Давронбек Умиров (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Мурод Тошматов (“Металлург”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”), Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”);

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Шоҳруз Норхонов (“Бунёдкор”).

ЎФФ расмий сайти томонидан хабар берилишича, жароҳати туфайли Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz