Қайднома

Қидирув

Женгиз Ундер: Мен техника, тезлик ва дриблингга эга футболчиман

Женгиз Ундер: Мен техника, тезлик ва дриблингга эга футболчиман

  16.07.2017 16:44
  0
  506
Женгиз Ундер: Мен техника, тезлик ва дриблингга эга футболчиман

«Рома»нинг янги футболчиси Женгиз Ундер таассуротлари ҳақида сўзлаб берди. Туркиялик 20 ёшли футболчи «Истанбул Башакшехир»дан римликлар сафига ўтган.

- Бу ерда эканимдан мамнунман. Мен яхши техника, тезлик ва дриблингга эга жамоавий футболчиман. 

Аввало жисмоний тайёргарликни яхшилашим лозим, шу томонлама муаммо бор. Мен ҳар доим А серия баҳсларини кузатиб борар эдим. Мақсадим - «Рома»нинг асосий таркибидан тезроқ ўрин олиш. 

Рақобатни жуда яхши кўраман ва нималарга қодир эканимни исботламоқчиман, - дейди Ундер.

Женгиз Ундер ўтган мавсум Туркия чемпионатида 37 учрашувда 7 та гол киритган.


Манба: www.sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz