Қайднома

Қидирув

Буюклар изидаги Гути

Буюклар изидаги Гути

  17.07.2017 06:13
  0
  551
Буюклар изидаги Гути

Гути раҳнамолигида «Реал»нинг ёшлар жамоаси жорий мавсумни ажойиб «требл» билан якунлади. Бу эса фаолиятини айнан Гути каби бошлаган таниқли мураббийлар ҳақида ҳикоя қилишга туртки бўлди.

Гути қандай натижаларга эришди?

«Хувениль А» - ёши 19гача бўлган «Реал» тизимидаги жамоалардан бири. Мавсум стартида Гути жамоани қабул қилганди. Маълумки, у 10 ёшидан бошлаб нақ 25 йил давомида «Қироллик клуби» шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилганди. Энди эса мураббий мақомида дастлабки қадамни ташлади. Жамоа Гути раҳнамолигида ўз ёш тоифасида Испания чемпионати, Испания чемпионлар кубоги ва ёшлар ўртасидаги Қирол кубогини қўлга киритди. Қирол кубогининг финалида «Атлетико» 4:1 ҳисобида маҳв этилди. «Гутини фантастик «требл» билан табриклайман! Ўз вақтида у яшил майдон даҳоси эди. Энди майдон четида ҳам буюклар сафида бўла олишини исботламоқда», - деди Аль­варо Арбелоа ўз ўртоғи ҳақида. Испания муҳитидан келиб чиқадиган бўлсак, ўсмирлар ёки ёшлар жамоалари билан қайд этилган муваффақиятлар мураббийлик соҳасида ўзига хос трамплин вазифасини ўтайди.

Дастлабки йўлбошчи. Мигель Муньос

«Реал»даги 10 йиллик фаолиятидан сўнг бутсасини михга илган футболчи «Ультра Плюс» (ўша пайт «Кас­тилья» шундай аталарди) жамоасини қабул қилиб олди. Ўринбосарлар билан Сегундада ўнинчи ўринни эгаллаган Муньос Ла-Лигада 9 марта, ЕЧЛ­да икки марта муваффақиятга эришди.

Рафаэль Бенитес

Бу мураббийнинг натижалари Муньосникидек ҳайратланарли бўлмасада, чемпионатлар ва еврокубоклардаги ғалабалари эвазига буюклар сафидан жой олди. Рафаэль ўз фаолиятини ёшлар жамоасига 10 йил устозлик қилиш билан бошлаганди. Турли ёш тоифаларидаги жамоаларни бошқарган мураббий 1993 йили U-19 жамоаси билан Испания чемпионлиги ва кубогини қўлга киритди.

Энг совриндор мураббий. Висенте Дель Боске

Испанияликлар уни «Мистер картошка» дея эъзозлашади. «Реал»нинг нуфузли ўйинчиларидан бири 27 ёшида мураббийлик лицензиясини қўлга киритганди. Аввалига асосий жамоа мураббийлар штабига ўрнашди. 15 йиллик фаолиятидан сўнг 1999 йили бош мураббийлик лавозимига кўтарилди. Шу тариқа зафарли юришлар бошланди. Жамоа Дель Боске раҳбарлигида икки марта ЕЧЛ кубоги ва бошқа бир қатор нуфузли совринларга сазовор бўлди. Кейинчалик Испания терма жамоаси билан тарихий ғалабаларни қайд этди.

Хосеп Гвардиола

Каталония гранди тарихида ёрқин из қолдирган мутахассис. «Барселона Б»даги бир йиллик фаолиятдан сўнг асосий жамоа бошқарувини эгаллаган Гвардиола футбол тарихида энг кучли жамоани шакллантирди.

Луис Энрике

«Барселона Б»ни Гвардиоладан ке­йин қабул қилган мураббий уч йилдан сўнг «Рома»га ўтди, кейин «Сельта»ни бошқарди ва «Барса»га қайтди. Бош жамоа билан уч мавсум давомида 9та совринга эга чиқди.

Аралаш старт. Зайниддин Зидан

ЕЧЛда қаторасига икки марта ғолиб чиққан мураббий. Зизу мураббийлик соҳасига Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида кириб келди, кейинчалик «Кастилья»ни мустақил бошқарди ва асосий жамоага ўтди.

Испаниядан ташқаридаги муваффақиятлар

Шубҳа йўққи, мураббийлик малакасига сайқал бериш аксарият мамлакатларда ўсмирлар жамоаларидан бошланади. Лекин Англия ва Германиядаги мутахассислар қуйи дивизион жамоаларида тажриба тўплашни хуш кўришади. Италия ва Голландияда эса устоз-шогирд тизими яхши йўлга қўйилган. Масалан, Анчелотти ўз фаолиятини Саккининг ёрдамчиси сифатида, Адвокаат эса Ринус Михелс шогирди сифатида бошлашган. Ҳозир Апеннинда ҳам Примавара синовларида тобланаётган ёш мутахассислар кўпаймоқда. Португалия тизими эса Испаниядагига ўхшаш, Жозе Моуриньо фаолиятини 15 ёшлилар билан бошлаб, кейин 17 ва 19 ёшлиларни бошқарган. Айнан шу йўл уни гранд жамоа­ларга олиб чиқди. Тўғри, Гути учун ҳозирча «Реал»нинг бош мураббийи бўлиш олис келажакдаги режа, деб ҳисоблашмоқда. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.