Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон футболи бир ҳафтада қанча одимлади?

Ўзбекистон футболи бир ҳафтада қанча одимлади?

  17.07.2017 14:49
  0
  696
Ўзбекистон футболи бир ҳафтада қанча одимлади?

10–26 июль кунларининг эътиборга молик янгиликлари ЎФФ матбуот хизматининг ҳафтаномасида.

1. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хитойдаги Hua Shan Cup турниридаги иштирокини бошлади. Ўзбекистонлик футболчилар илк ўйинда Чехияга 1:3 ҳисобида енгилди, кейинги беллашувда эса мезбон Хитойни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

2. Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинарида ўзбекистонлик ҳакамлардан Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Ильгиз Танташев иштирок этди.

3. Гуус Ҳиддинкнинг cобиқ ёрдамчиси – Чима Мишель Онеке Самвел Бабаяннинг таклифига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штабида иш бошлади. У миллий терма жамоанинг жисмоний тайёргарликлар бўйича масъул мураббийи бўлиб тайинланди.

4. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг “Ростов” клубига ўтди.

5. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли бошлади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари илк турда Ливанни 3:1 ҳисобида енгди.  

6. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралашига тайёргарлик кўриш мақсадида 17–23 июль кунлари Туркияда йиғин ўтказади. Бош мураббий Самвел Бабаян йиғин олдиган режалари билан ўртоқлашди


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.