Қайднома

Қидирув

«Обод» фаолиятини давом эттиради

«Обод» фаолиятини давом эттиради

  17.07.2017 22:36
  0
  579
«Обод» фаолиятини давом эттиради

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин ОАВ томонидан Олий Лига дебютант клуби "Обод" ПФКнинг хомий топилмаганлиги туфайли мавсумнинг иккинчи даврасида ёпилиши ҳақида турли гап-сўзлар тарқалган эди. Ушбу хабарларга исбот сифатида пойтахт клубининг футболчилари Олий Лиганинг турли клубларига ўтгани келтирилган эди.

Бироқ, бугун клуб матбуот котиби Футқат Нишонов "Ориат Доно" радиосининг "Футбол плюс" эшиттиришига берган маълумотига кўра, клубга янги ҳомий келиши деярли аниқ бўлган ва клуб 2-даврада ўз фаолиятини давом эттиради.

"Ҳозирча батафсил маълумот бера олмайман, аммо клубни янги ҳомийлар сотиб олишди ва клуб тугатилгани йўқ," - дейди Фурқат Нишонов "Ориат Доно"гадаги эшиттириш чоғида.

Бошловчининг "Обод"нинг кўплаб футболчилари бошқа клубларга ўтиб кетди. Уларнинг ўрни қандай тўлдирилади?" - деган саволига, Обод матбуот котиби Фурқат Нишонов, - "Истайсизми-йўқми давралар оралиғида трансферлар чоғида кўплаб футболчилар клублардаги кўрикдан ўта олмайди. Айни шу футболчилар орқали бошқа клубга ўтиб кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилиш эхтимоли катта," - дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз "Обод" ПФК Олий-Лигада 15 ўйинда 9 очко билан сўнгги ўринни банд этиб турибди.


Манба: www.offsayd.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.