Қайднома

Қидирув

Санжар Рашидов: «Акам энг тўғри қарорга келди»

Санжар Рашидов: «Акам энг тўғри қарорга келди»

  18.07.2017 02:38
  0
  1992
Санжар Рашидов: «Акам энг тўғри қарорга келди»

Аксарият олий лига жамоалари иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборишди. Улардан бири «Сўғдиёна»дир. Жиззахликлар машғулотларни Зоминда ўтказиш-япти.

Биз ўтган ҳафта жамоанинг етакчи футболчиси, ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, 8та гол билан чемпионат тўпурарлари орасида бораётган Санжар Рашидовдан интервью олдик.

- Санжар, тайёргарлик қандай давом этяпти?

- Машғулотларимиз режа асосида ўтказиляпти. Йиғинга мураббийимиз Диёр Файзиев бош-қош бўлмоқда. Тайёргарлик 13 июлгача давом этади.

- Кутилмаганда бош мураббий Даврон Файзиев истеъфога чиқарилди...

- Ҳа, Даврон аканинг кетишини кутмагандик. Ҳаммаси тўсатдан ва жуда тез рўй берди.

- Бу жамоа учун катта йўқотишми?

- Албатта. Даврон Файзиевнинг «Сўғдиёна» учун қилган хизматлари, истеъдодли футболчиларни тайёрлашдаги ҳиссаси катта.

- Ҳали янги бош мураббий та-йинланмадими?

- Ҳозирча йўқ. Аммо тез орада тайинланиши аниқ.

- Ушбу мутахассиснинг кимлиги сизлар учун муҳим аҳамиятга эгами?

- Бўлмасам-чи. Бу клубимизга алоқадор барча инсонлар учун муҳим.

- Шахсан сиз ушбу лавозимда кимни кўришни истардингиз?

- Очиғи, бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ.

- Биринчи даврадаги ўйинларни муҳокама қилдингларми?

- Таҳлил ҳар бир учрашувдан сўнг бўлади. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жамоа биринчи даврани 13-ўринда якунлади. Бу поғона клуб кўрсатган ўйинга мосми?

- Йўқ, албатта. Жамоамиз намойиш этган ўйин бўйича юқорироқ ўринларда бўлишимиз керак эди.

- Муваффақият қозониш учун нима етишмади? Камчиликлар қайси жиҳатларда кўринди?

- Асосан юзага келтирилган вазиятларни голга айлантиришда оқсадик.

- Жамоада молиявий муаммолар кузатилмадими?

- Йўқ, ушбу масала бўйича ҳаммаси жойида.

- Моддий таъминот қандай кетяпти?

- Ойлик маошларимизни имкон қадар вақтида бериб боришга ҳаракат қилишяпти.

- Демак, биринчи даврадан клубнинг қарздорлиги йўқ экан-да?

- Худди шундай.

- Чемпионатнинг ҳал қилувчи бос-қичида ижобий ўзгариш рўй беришига ишонасизми?

- Насиб қилса, шундай бўлиши керак. Жамоа кўрсатаётган ўйин ёмон эмас, демак ижобий кўрсаткичдан умид бор.

- Жамоа таркибида қандай ўзгаришлар кузатиляпти? Янги футболчилар келишдими?

- Ҳозирча клуб раҳбарияти томонидан шартномаси бекор қилинганлардан ташқари бошқа ҳеч ким жамоадан кетгани йўқ. Сафимизга қўшилаётганлар эса етарли. Масалан, фаолиятини тугатган «Обод»дан бир йўла уч нафар футболчи - Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қаҳҳоров ва Шерзод Жалилов ҳозирда биз билан бирга машғулотларда иштирок этишяпти.

- Санжар, иккинчи даврани ҳам «Сўғдиёна»да ўтказасизми ёки бош-қа таклифлар борми?

- Бу масалада ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Таклифлар етарлича бўляпти.

- Демак, бу савол вақтинча очиқ қолади. Бошқа жамоага ҳам ўтишингиз мумкинлигини инкор этмайсиз, шундайми?

- Ҳа, катта эҳтимол билан иккинчи даврани янги клубда бошласам керак.

- Акангиз Сардор Рашидов таътилни оила даврасида ўтказди. У сизнинг ўйинларингиз билан қизиқдими? Бу масалада нималар деди?

- Ҳа, албатта. Таътил пайтида ўйинимизга ҳам келди. Учрашувдан ке-йин жамоамиз ва мен кўрсатган ўйин-ни муҳокама қилдик.

- Унинг «Ал-Жазира»га ўтганлиги оилангиз томонидан қандай қабул қилинди?

- Бу энг тўғри қарор бўлди. Оилавий маслаҳатлашдик, ҳамманинг фикри бир жойдан чиқди. Акам учун хурсандман. У БААнинг амалдаги чемпиони билан шартнома имзолади. «Ал-Жазира» келаси мавсум ОЧЛ баҳсларида иштирок этади. Қолаверса, бу йил декабрь ойида айнан амирликларда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашади. Хабарингиз бор, акам Криштиану Роналдунинг ўйин-ларига бефарқ эмас. Агар португалиялик ҳужумчи «Реал»ни тарк этмаса, у ҳолда акам ва Криштианунинг майдондаги қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Акамнинг янги жамоа борасида қарор қабул қилишида шу омил ҳам асосий роль ўйнади. Шу кунларда у «Ал-Жазира» сафига бориб қўшилиши керак. Фурсатдан фойдаланиб, акамга янги чемпионат ва клубида омад ёр бўлишини тилайман. Терма жамоамиз ҳам мундиал саралашининг қолган иккита муҳим учрашувида ғалаба қозониб, ЖЧ-2018 финал босқич йўлланмасини қўлга киритсин. Албатта, Сардор акамдан Хитой ва Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинларда голлар кутиб қоламан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz