Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» дастлабки назорат ўйинида «Насаф»га ютқазди

«Навбаҳор» дастлабки назорат ўйинида «Насаф»га ютқазди

  17.07.2017 23:41
  0
  650
«Навбаҳор» дастлабки назорат ўйинида «Насаф»га ютқазди

Тошкентдаги йиғиндаги илк ўйинда "Навбаҳор"га Қаршининг "Насаф" клуби рақиблик қилди. Учрашувда "Насаф" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувни қаршиликлар фаол бошлашди. Рақиб устунликка эришган бўлсада Йованович Қиличевнинг жаримадан узатган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очиш имконига эга бўлганди. Аммо Қувватов тўпни эгаллаб олди. Бўлим тенг ярми ортда қолган бир паллада дарвозамизга пенальти белгиланди.

Пенальтини Эркинов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Таннаффусга қадар футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Дастлаб Ғофуров яхши имкониятдан фойдалана олмаган бўлса Йовановичнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим бошида Ғайбуллаев ҳисобни 2:0 кўринишга келтириб қўйди. Шундан сўнг Ойбек Қиличев пенальтидан фойдалана олмади. Қувватов Ойбекнинг тепган тўпини қайтарди. Кейинги ҳужумда Усмоновнинг қанотдан узатган тўпини Ҳурсанов дарвозага йўллаб ҳисобни қисқартирди.

65-дақиқада ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. Маматхонов Чераннинг нуқтадан йўллаган тўпини қайтаришга эришди. Орадан кўп ўтмай Эркинов қаршиликларнинг учинчи голини урди. Ушбу ҳисоб якунда ўзгаришсиз қолди. "Насаф" - "Навбаҳор" - 3:1 (1:0).

Ҳакам: А.Рисқуллаев.        

"Насаф”: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Шаҳбоз Эркинов, Ислом Кенжабоев, Умарбек Эшмуродов, Сайдулло Раҳматов, Ислом Рашидхонов, Драган Черан. Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Саъдуллаев, Шерзод Насруллаев, Дадажон Маматқулов, Акмал Мозговой, Дилшод Саитов.

"Навбаҳор": Асилбек Аманов, Аъзам Алиев, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Аббос Махсталиев, Дилшод Жабборов, Мурод Ражабов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Равшан Ҳурсанов, Дониёр Усмонов, Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Алибоев, Илҳом Бойдедаев, Сардор Расулов, Сарвар Каримов.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz