Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияда илк машғулотини ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияда илк машғулотини ўтказди

  18.07.2017 11:56
  0
  736
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияда илк машғулотини ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи қолган икки ўйинига тайёргарлик кўриш мақсадида 17–23 июль кунлари Туркияда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги жамоа кеча Туркияга етиб борди ва у ерда илк машғулотини ўтказди. Дастлабки кундаги машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.

Йиғин давомида иккита назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz