Қайднома

Қидирув

Олег Зотеев: «Ўз ўйинимдан юз фоизга қониқаётганим йўқ»

Олег Зотеев: «Ўз ўйинимдан юз фоизга қониқаётганим йўқ»

  18.07.2017 15:43
  0
  729
Олег Зотеев:  «Ўз ўйинимдан юз фоизга қониқаётганим йўқ»

Хабарингиз бор,  Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси айни дамда Минск шаҳрида ўқув-йиғини олиб бормоқда.  Мазкур йиғин “темирйўлчилар” учун Олий Лига иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

“Локомотив”нинг биринчи давра якунлари ҳамда иккинчи даврага олиб бораётган тайёргарлиги хусусида жамоамиз ярим ҳимоячиси Олег Зотеевнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Олег, Минск йиғини қай тариқа ўтмоқда?

– Йиғин жуда ажойиб тарзда ўтмоқда.  Об-ҳавонинг қулайлиги сабаб турли хил юкламар олишда ҳамда назорат учрашувларида ҳар хил янгича услубларни қўллашда муаммога дуч келмаяпмиз.

– “Локомотив”нинг биринчи даврада қайд этган натижаси хусусида нималар дея оласиз?

– Олий Лига илк даврасини мусобақа жадвали пешқадами сифатида якунлай олганимиздан жуда хурсандман.  Лекин бундада яхшироқ натижа қайд этишимиз ва баъзи ўйинларда кутилмаганда очко йўқотмаслигимиз ҳам мумкин эди.  Қолаверса,  Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам гуруҳдан чиқиш насиб этмади.  Бунга эса жамоамизда жароҳат олганлар сони ортиб кетгани сабаб бўлди.

– Ўзингиз намойиш этаётган ўйиндан кўнгилнгиз тўляптими?

– Ҳа,  шундай деса ҳам бўлади.  Аммо ўз ўйинимдан юз фоизга қониқаётганим йўқ.  Зеро баъзи учрашувларда бироз ўйин қовушмай қолди.  Лекин шундай бўлса-да,  аксарият баҳсларда ўз ўйинимдан ўзим рохат олган вазиятлар сони ҳам кам бўлмади.

– Биринчи даврада сизни турли позицияларда ўйнаганингизга гувоҳ бўлдик.  Сизга аслида қайси нуқтада ўйнаш қулайроқ?

– Менга қайси позицияда ўйнашнинг унчалик аҳамияти йўқ:  Асосийси – жамоамга наф келтирсам бас.  Лекин ўзим чап қанотда ўйнасам,  бироз қулайликни ҳис этишим ҳам рост.  Сабаби мана уч мавсумдирки,  айни шу чизиқда ўйнаб келяпман.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz